Ўзбекистон | 13:04 / 07.12.2022
6498
1 дақиқада ўқилади

Россия қурилиш ва ёғоч маҳсулотларини Ўзбекистонга арзон нархда етказиб бермоқчи

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов бошчилигидаги делегация аъзолари Томск вилояти ва Олтой ўлкасига хизмат сафари ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Фото: Dunyo

Сурхондарё ва Томск вилоятлари салоҳиятли ишбилармон ва тадбиркорлари ўртасида В2В шаклидаги учрашуви ўтказилди. Унинг доирасида енгил саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғридан тўғри экспортини ташкил этиш, Россия томонидан нефт ва кимё, қурилиш ва ёғоч маҳсулотларини Ўзбекистонга арзон нархларда етказиб берилишига келишиб олинди.

Мамлакат делегацияси аъзолари вилоятдаги саноат корхоналари фаолияти билан яқиндан танишди. Мазкур корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни арзон нархларда Ўзбекистонга етказиб берилиши масаласи кўриб чиқилди.

Олтой ўлкаси Савдо-саноат палатасида икки ҳудуд тадбиркорлари ва ишбилармонлари В2В шаклидаги учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Унда савдо-иқтисодий йўналишда ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама этилгани ҳолда мева-сабзавот ва енгил саноат маҳсулотлари экспорти, буғдой, ўсимлик ёғи, ёғоч каби маҳсулотлар импорти бўйича икки томон тадбиркорлари ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Мавзуга оид