Ўзбекистон | 10:54 / 07.12.2022
5713
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда сўнгги бир кунда 157 кишида коронавирус аниқланди. Бу бир кун аввалгига қараганда 37 тага кўп.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ кунлик кўрсаткичлар сони яна ортди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрининг ўзида касалланганлар 100 нафардан ошгани ҳақида хабар берди.

«2022 йил 6 декабр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 157 нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 1 нафари Андижон вилоятида,
  • 1 нафари Бухоро вилоятида,
  • 2 нафари Жиззах вилоятида,
  • 1 нафари Навоий вилоятида,
  • 7 нафари Наманган вилоятида,
  • 7 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 1 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 6 нафари Фарғона вилоятида,
  • 1 нафари Хоразм вилоятида,
  • 20 нафари Тошкент вилоятида,
  • 106 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

5 декабр куни 120 кишига коронавирусдан касалланиш ташхиси қўйилганди. 4 декабрда 153 кишида, 3 декабрда эса 162 кишида коронавирус аниқланган.

Мавзуга оид