Лимандаги кўнгиллилар батальони ва Лвивдаги қўл-оёқсиз қолган жангчилар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 288-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
Украина қуролли кучлари ҳарбийлари Херсон, Черкасс, Житомир ва Волинск областларидаги Украина православ черкови ибодатхоналарида текширув ўтказмоқда. Махсус хизматлар маълумотларига кўра, бундай жойларда «тажовузкор давлат ҳаққига дуо матнлари», пропаганда адабиётлари ва роҳибларга берилган Россия паспортлари топилган.
Россия ва АҚШ маҳкумлар алмашинувини ўтказди. Америкалик баскетболчи Бритни Грайнерни россиялик қурол савдогари Виктор Бутга алмашишди.
Путин россияликларнинг Украина энергетика объектларига зарбалари украин кучларининг ҳаракатлари, жумладан Қрим кўпригидаги портлашга жавоб эканини таъкидлади.
«Нафтогаз» компаниясида хабар қилишларича, Россиянинг Украина бўйлаб сўнгги ракета зарбалари оқибатида 350 та газ объектлари шикастланган.
CNN маълумотига кўра, Украина ҳукумати АҚШдан украин армиясига 100 дан ортиқ мамлакатда тақиқланган кассетали ўқ-дорилар беришни сўраган. Россия, Украина ва АҚШ бу борадаги конвенцияни имзоламаган.
Қуйида 8 декабр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар:
Лиманда украин кўнгиллилари батальони
Лвив областида қўл ёки оёғини йўқотган жангчиларнинг тикланиш жараёни
Киевдаги болалар ҳоспитали
Украина қуролли кучларининг Бахмутдаги позицияси
Россия қўшини май ойидан буён Донецк областидаги Бахмут шаҳри устидан назоратни қўлга киритишга уринмоқда — транспорт тугунида жойлашган бу шаҳар ушбу йўналишда россияликларнинг асосий мақсадига айланган. Украинлар ҳужумларни қайтармоқда; икки томон ҳам — Россия ва Украина — ҳар куни оғир йўқотишларга учрамоқда. Бахмутнинг ўзи қисман вайрон бўлган, шаҳарда асосан кекса ёшли кишилар қолишган.