Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон какао ва шоколадни асосан Россиядан сотиб оляпти
Ўзбекистон 44 та давлатдан какао ва шоколад импорт қилган.
2022 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 44 та хорижий давлатдан 38,1 минг тонна какао ва шоколад импорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, какао ва шоколад импорти ҳажми ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 1,3 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон 10 ойда энг кўп какао ва шоколад импорт қилган давлатлар орасида Россия биринчи ўринни эгаллаб турибди – 26,3 минг тонна.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 1,6 минг тонна ҳамда 1,6 минг тонна какао ва шоколад сотиб олинган Нидерландия ҳамда Украина жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:
- Польша – 1,5 минг тонна;
- Туркия – 1,5 минг тонна;
- Қозоғистон – 1,4 минг тонна;
- Хитой – 563 тонна;
- Беларусь – 261 тонна;
- Германия – 308 тонна;
- Италия – 148 тонна;
- Франция – 134 тонна;
- Швейцария – 29 тонна.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025