Ўзбекистон | 20:10 / 11.12.2022
10928
2 дақиқада ўқилади

ЎзЭкспомарказда Ҳосил байрами бўлиб ўтди 

Мазкур тадбир Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан 2017 йилдан буён нишонлаб келинади. 

Бугун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташкилотчилигида ЎзЭкспомарказда Ҳосил байрами бўлиб ўтди. 

Мазкур тадбир Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан 2017 йилдан буён нишонлаб келинади. 

Вилоятлар стендлари бўйлаб юриб, тадбиркор-деҳқонлар билан суҳбатлашдик. 

Қашқадарёлик деҳқон Варганза анори ҳақида тўхталар экан, унинг таъмини очиқ шабада елиб турганига боғлади. 

“Ўзимизнинг фирмамиз ўтган йили 1200 тонна узум, 600 тонна анор экспорт қилганди. 

Бундан ташқари фирмамиз Буюк Британиянинг Лондон шаҳри билан музокаралар олиб бормоқда. Яъни анор маҳсулотларини бевосита Буюк Британияга экспорт қилиш бўйича”, дейди суҳбатдошимиз. 

Минтақамизда юзага келаётган сув тақчиллигининг олдинги олиш ва шоли уруғларини тежаш мақсадида хоразмлик шоликорлар янги технологиялардан фойдаланишмоқда. 

Буни хоразмлик шоликор бизга қуйидагича тушунтирди: “Хоразм вилоятида бундан беш йил олдин текисланмасдан сувнинг ичига шоли уруғларини солиб, экардик. Бунда ҳам уруғ, ҳам сув исроф қилинарди. 

Мана яқин йиллардан буён агротехнологияларимиз ўзгариб, ўша пайтда 250 кг уруғ сепиладиган жойга ҳозирда 100 кг ҳам етяпти. 

Янги технологияга кўра, шоли уруғи сувга сепилмайди, махсус техникаларимиз ёрдамида экилади. Экилгандан кейин 40 кун сув берилмайди, бир қарич бўлгач кейин сув берамиз”, дейди шоликор.

Мавзуга оид