Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги туғуруқхонада чироқ ўчиб, чақалоқлар совуқда қолиб кетди
Туғуруқхонада чироқ бўлмагани учун унинг иситиш тизими ишламаган.
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани Чияли қишлоғида жойлашган туғуруқхонада чироқ ўчиб, чақалоқлар совуқда қолиб кетгани айтилган видеотасвир тарқалди.
Видеода аёллар туғуруқхонадаги хоналардан бирида ўраб қўйилган чақалоқларни кўрсатишган. Улар чироқ йўқлиги туфайли иситиш тизими ишламаётгани ва чақалоқлар совуқда қолиб кетганини айтишган.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ўз муносабатида ҳолатни тасдиқлади:
«Кўкдала тумани Чиял ҳудудидаги туғуруқхонада чироқ йўқлиги айтилаётган видеомурожаат масаласида ҳозирда Қашқадарё вилояти ҲЭТК ходимлари муаммони бартараф этиш чораларини кўришмоқда. Туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи вазиятни жойида ўрганиш учун юборилди. Тез орада ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади», дейилади муносабатда.
Мавзуга оид
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди
11:02 / 15.12.2024
Тахтиқорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
18:04 / 06.11.2024