Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония гипертовушли қуролларни Россия чегараси яқинида жойлаштиради
Бу билан ҳукумат мамлакат хавфсизлигини кучайтирмоқчи.
Япония Россия чегарасидан 43 километр узоқликда жойлашган Ҳоккайдо оролида гипертовушли қуролларни жойлаштирмоқчи. Бу ҳақда Япониянинг NHK телеканали хабар берди.
«Япония Мудофаа вазирлиги юқори тезликда учувчи бомбалар билан қуролланган иккита янги ҳарбий қисмни ташкил қилмоқчи. Улар 2026 йилгача Ҳоккайдо префектураси ва Кюсю оролига жойлаштирилади. Гап товушдан тез учадиган ракеталар ҳақида бормоқда. Анъанавий ракеталарга қараганда уларни уриб тушириш жуда қийин ҳисобланади. Ракеталар 100 км масофага уча олади, аммо келажакда бу кўрсаткич яна оширилиши мумкин», дейилади хабарда.
Ҳоккайдо Япония архипелагининг энг шимолий ороли бўлиб, Россиядан Лаперуз бўғози орқали ажратилган. Орол Сахалиндан 43 километр узоқликда жойлашган.
Аввалроқ Япония яқин тўрт йил ичида Қўшма Штатлардан янги турдаги қуролларни олишни режалаштираётгани маълум бўлган эди. Ҳукумат бундан мақсад мамлакат хавфсизлигини кучайтириш эканини маълум қилди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025