Жаҳон | 15:11 / 13.12.2022
16024
5 дақиқада ўқилади

Бахмутда зарбалар остида яшаётган кишилар, Украина бўйлаб блэкаут. Уруш суратлари

 Украинада урушнинг 292-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина президенти Володимир Зеленский «Катта еттилик» мамлакатлари раҳбарларига видеомурожаат қилди ва Украинага замонавий танклар ва янада узоқ масофага ҳаракатланувчи реактив артиллерия ва ракеталар тақдим этишни сўради.
  • Бундан ташқари, Зеленский Дэвид Леттерман шоуси меҳмони бўлди ва унинг президентлиги даврида ғалабага эришилишига ишонч билдирди.
  • Евроиттифоқ кенгаши 2023 йилда Европа тинчлик жамғармаси учун маблағларни икки миллиард еврога оширишга қарор қилди, шунингдек жамғарма маблағларини 2027 йилга қадар 5,5 миллиард еврога ошириш кўзда тутилган. Европа давлатларининг Украинага ёрдам учун харажатлари ушбу фонд маблағлари ҳисобидан қопланади.
  • Евроиттифоқ ТИВ раҳбарлари Россияга қарши санкцияларнинг тўққизинчи пакети бўйича келиша олишмади, бу ҳақда ЕИ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий комиссари Жозеп Боррел маълум қилди. Бу пакет Юрий Ковальчук, Никита Михалков, Григорий Лепснинг оила аъзоларига, шунингдек НТВ ва НТВ «Мир», «Россия-1» ва РЕН ТВ телеканалларига қарши чекловларни ҳам ўз ичига олган.
  • Украина мудофаа вазирлиги бош разведка бошқармаси генерал Вадим Скибицкий The New York Times учун интервюсида Россия Украинага қарши 1990 йилда Киев Москвага топширган ракеталарни ҳам қўллаётганини айтди.
  • «Интерфакс» хабар қилишича, аннексия қилинган Херсон областининг Россия томонидан тайинланган раҳбари ўринбосари Виталий Булюк автомобил портлаши оқибатида яраланган.
  • «ДНР» расмийлари Украина қуролли кучлари Донецкни сўнгги бир кунда тўрт бор артиллериядан ўққа тутганини хабар қилди.
  • Кремл Владимир Путиннинг 2022 йилги йирик матбуот анжумани ўтказилмаслигини маълум қилди.

Қуйида 12 декабр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Бахмутдаги қутқарувчилар иши

Украиналик ўт ўчирувчилар Бахмутда россияликлар зарбаси келиб тушган кўп қаватли турар жой биносидаги оловни ўчирмоқда. Бахмут учун фаол ҳарбий ҳаракатлар август ойи бошидан буён давом этмоқда, Россия қўшини — биринчи навбатда «Вагнер» гуруҳи — шаҳарни қуршаб олишга ҳаракат қилмоқда. Фото: Chris McGrath / Getty Images
Украиналик ўт ўчирувчи квартира ичидаги ёнғинни ўчириш учун пўлат эшикни болгарка орқали очишга ҳаракат қилмоқда. Август ойидан буён жанглар кечаётган Бахмут мунтазам равишда Россия томонидан ўққа тутилмоқда.
Chris McGrath / Getty Images
Россияликлар зарбаларидан кейин чиққан ёнғинга қарши курашаётган ўт ўчирувчи
Diego H​errera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмутдаги украин ўт ўчирувчилари
Diego H​errera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego H​errera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Донецк областидаги шифохонада ярадор кишилар

Шаҳар учун жанглар давом этмоқда, амалда шикастланмаган бино қолмаганига қарамай, Бахмутда тинч аҳоли вакиллари яшашда давом этмоқда. 

Бахмут атрофидаги Ивановское қишлоғида яшовчи киши россияликлар ўққа тутиши оқибатида ўнг қўлидан айрилган, снаряд парчаси унинг ошқозонига теккан.
Ihor Tkachov / AFP / Scanpix / LETA
Бахмутлик ярадор киши Донецк областидаги шифохонада
Ihor Tkachov / AFP / Scanpix / LETA
Торецкда яшовчи киши ўз уйи зарбага учраши чоғида куйиш жароҳатини олган. У ҳозирда Донецк областидаги шифохоналардан бирида даволанмоқда. Фото: Ihor Tkachov / AFP / Scanpix / LETA

Украина шаҳарлари блэкаут вақтида

Россия Украина шаҳарларини ўққа тутиб, энергетика инфратузилмаларини нишонга олмоқда. 10 октябр ва 23 ноябр кунги энг кенг кўламли ракета зарбалари туфайли миллионлаб украинлар куннинг кўп вақтини электр таъминотисиз ўтказишига тўғри келмоқда. Блэкаутлар нафақат аҳоли яшаш кварталларини, балки шифохоналар ва бошқа критик даражада муҳим объектларни ҳам қамраб олмоқда.

Одессадаги собор олдида тиланчилик қилаётган киши
Oleksandr Gimanov / AFP / Scanpix / LETA
Навбатдаги блэкаут вақтида чироқ ёруғида чана учаётган лвивликлар
Pavlo Palamarchuk / Reuters / Scanpix / LETA
Киевликлар генераторга ёнилғи қуймоқда — бу кўплаб шаҳарликлар учун навбатдаги режали ўчириш вақтидаги ягона электр энергия манбайи
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Лвивлик киши блэкаут вақтида генератор билан қувватлантирилган киоскада кофе сотиб олмоқда
Yuriy Dyachyshyn / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид