Ўзбекистон | 12:52 / 14.12.2022
1716
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Коста-Рикадан ананас импорти ҳажмини оширди

Ананас импорти 66 тоннага ошган.

2022 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга 653 тонна ананас импорт қилинган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ананас импорти ҳажми ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 66 тоннага ошган.

2022 йил 10 ойида Ўзбекистон энг кўп ананас импорт қилган давлатлар орасида Коста-Рика биринчи ўринни эгаллади – 251 тонна.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 141 тонна ҳамда 120 тонна ананас сотиб олинган Қозоғистон ва Хитой жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:

  • Эквадор – 84 тонна;
  • Туркия – 26 тонна;
  • Нидерландия – 20 тонна.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид