Тошкентда автобус ҳайдовчиларининг маоши оширилди
“Тошшаҳартрансхизмат” тизимидаги автобус ҳайдовчиларининг ойлик маоши 5-6 млн сўмга етказилди. Компания хабарига кўра, ҳайдовчиларнинг маоши президент топшириғига асосан “2 баробар оширилган”.
“Тошшаҳартрансхизмат”нинг автобус ҳайдовчилари маоши 2 баробарга оширилди, дея маълум қилинди компаниянинг Telegram-каналида.
Расмий хабарга кўра, шу йил декабр ойидан бошлаб ҳайдовчилар камида 5-6 млн сўм ойлик маош олади. Бу борада президент Шавкат Мирзиёев топшириқ берган.
Давлат раҳбари кеча, 14 декабр куни 18-автобус саройига бориб, соҳадаги камчиликларни санаган ва масъулларга кўрсатмалар берганди. Хусусан, март ойига қадар пойтахтга мингта янги автобус олиб келиниши керак.
“Тошшаҳартрансхизмат” хабарида қўшимча қилишича, жамоат транспорти ҳайдовчиси бўлиб ишлашни истовчилар (71) 233-03-23 ва (93) 505-03-23 телефонларига қўнғироқ қилиши мумкин.
Мавзуга оид
11:34
Тошкентда ўқувчилар орасида синтетик наркотик истеъмол қилиш кўпаяётгани айтилди
20:02 / 18.11.2024
Англияга пул эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
18:04 / 18.11.2024
Урганч шаҳрига 50 та замонавий автобус келтирилди
17:10 / 18.11.2024