Ўзбекистонда учта қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича тендер ғолиблари эълон қилинди
БААнинг Masdar компанияси Бухоро вилоятида 250 МВ, Хитойнинг GD Power-Powerchina консорциуми Наманган вилоятида 150 МВ ва Франциянинг Voltalia SA компанияси Хоразм вилоятида 100 МВ қувватга эга фотоэлектр станциялари қуриш лойиҳалари бўйича ғолиб деб топилди. Ушбу ФЭСлар 2024 йил охиригача қуриб, фойдаланишга топширилади.
Ўзбекистонда учта қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича тендер ғолиблари аниқланди, дея хабар бермоқда Молия вазирлиги матбуот хизмати.
Танлов натижаларига кўра:
- Masdar (БАА) компанияси Бухоро вилоятида 250 МВт қувватга эга лойиҳа бўйича 3,044 цент таклиф билан;
- “GD Power – Powerchina” консорциуми (Хитой) Наманган вилоятида 150 МВт қувватга эга лойиҳа бўйича 4,828 цент таклиф билан;
- Voltalia SA (Франция) компанияси Хоразм вилоятида 100 МВт қувватга эга лойиҳа бўйича 2,888 цент нархда етказиб бериш таклифи билан ғолиб деб топилди.
Ғолиб бўлган инвесторлар қуёш фотоэлектр станцияларини лойиҳалаш, молиялаштириш, қуриш, фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.
Инвесторлар билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битимларни 2023 йилнинг 1-чорагида имзолаш ва қурилиш ишларини 2023 йилнинг 4-чорагида бошлаш хамда 2024 йилнинг 4-чорагида ушбу станцияларни ишга тушириш режалаштирилган.
Тадбирда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бу лойиҳа Ўзбекистон ҳукумати томонидан хусусий молиялаштириладиган ва бошқариладиган қайта тикланувчи энергетика лойиҳаларини ривожлантириш орқали яшил энергия ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг бир қисми эканини қайд этган.
«Шунингдек, бу мамлакатимизга аҳоли манфаатлари учун энергия манбалари нархларини пасайтириш, қазиб олинадиган ёқилғига қарамлигини камайтириш ва энергия ишлаб чиқаришда атмосферага зарарли чиқиндиларни камайтириш бўйича умумий мақсадларимизга эришишга хизмат қилади», – деган Мирзамаҳмудов.
Молия вазири Темур Ишметов авваллари давлат бюджети ёки давлат қарзи ҳисобига қурилаётган электр станциялар сўнгги йилларда хусусий маблағлар ҳисобига қурилаётганини айтган.
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ДХШ тамойиллари асосида 14 млрд долларлик лойиҳаларни, жумладан энергетика соҳасида 3,2 млрд долларлик 9та лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган. 2023 йилда яна иккита лойиҳа – қуёш ва шамол станциялари бўйича тендерлар якунланиши кутилмоқда», – деган Ишметов.
Аввалроқ, Сирдарё ИЭСда қуввати 1200-1500 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича дастлабки ишлар бошлангани хабар қилинганди.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти Шеробод туманида ҳам БААнинг Masdar компанияси томонидан қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
21:31 / 14.10.2024
Президент Тошкент вилоятида жами 2 млрд долларлик 9 та лойиҳага старт берди
18:40 / 18.09.2024
Урганч давлат университети томонидан ўтказилган тендерда қонунбузилиши аниқланди
12:49 / 26.07.2024
Республика “ГАИ”нинг 26,5 млрд сўмлик тендерида қонунбузилиш ҳолати аниқланди
19:21 / 18.04.2024