Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Россия олдидаги қарзи 77 фоизга ошди
2021 йилда Ўзбекистоннинг Россия олдидаги қарзи бирданига 77 фоизга ошиб, 254,7 миллион долларга етди.
Минскнинг Москва олдидаги қарзи йил давомида 1,9 фоизга ошиб, 8,5 миллиард долларга етди. Бангладеш 4,4 миллиард доллар қарз билан иккинчи ўринда турибди, бу ўтган йилгидан деярли учдан бир баравар кўп. Учинчи ўринда Ҳиндистон – унинг қарзи 11,7 фоизга ошиб, 3,3 миллиард долларга етди, деб ёзади РИА «Новости».
Вьетнам кейинги ўриндан жой олди. Ушбу давлат ўз қарзини йил давомида атиги 0,9 фоизга ошириб, 1,5 миллиардга етказди. Яман бешинчи ўринга кўтарилди (1,17 миллиард), Афғонистон эса 1,16 миллиард билан олтинчи ўринда.
Ўзбекистоннинг қарзи ўтган йил давомида энг кўп ўсди – бирданига 77 фоизга ортиб, 254,7 миллион долларни ташкил этди.
Мисрнинг қарзи 63,7 фоизга ошиб, 867,2 миллион долларга, Покистонники эса 20,8 фоизга ошиб, 86,7 миллион долларга етди.
Умуман олганда, 2021 йилги ҳолатга кўра 38 давлат Россиядан қарздор бўлган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025