Жаҳон | 20:15 / 16.12.2022
16747
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони баландлиги 2 километрлик осмонўпар бино қурмоқчи 

Унинг қиймати 5 миллиард долларга баҳоланмоқда. 

Фото: meed.com

Саудия Арабистони суверен жамғармаси (PIF) пойтахт Ар-Риёз яқинида баландлиги 2 километр бўлган осмонўпар бинони қуришни режалаштирмоқда. У Дубайдаги (БАА) 828 метрлик Бурж Халифа биносидан икки баробар баланд бўлади. 

Айни пайтда Саудия Арабистонидаги энг баланд бино Маккадаги Абраж ал-Байт кўпқаватли бинолар мажмуасига кирувчи соат минораси бўлиб, унинг баландлиги 601 метрни ташкил қилади. 

Бўлғуси осмонўпар бинонинг умумий майдони 18 минг квадрат метрни ташкил қилади. Лойиҳанинг тахминий қиймати 5 миллиард долларга тенг. 

Мамлакат расмийлари аллақачон тендер эълон қилган. Унда иштирок этишнинг нархи 1 миллион доллар бўлиб, Skidmore, Owings & Merrill, Adrian Smith & Gordon Gill Architecture, Kohn Pedersen Fox ва Gensler (АҚШ), Killa Design (БАА), шунингдек, Egis (Франция) таркибига кирувчи 10Design компаниялари ариза топширган. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид