Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда ўғирланган «Яшил омбор» хазинасининг бир қисми топилди
Ушбу ўғрилик Германиянинг урушдан кейинги тарихидаги энг каттаси эди.
Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари 2019 йилда Дрезденда ўғирлаб кетилган «Яшил омбор» хазинасининг бир қисмини топишга муваффақ бўлишди.
Дрезден ва Саксония ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари шанбага ўтар кечаси Берлинда 31 та буюм, жумладан, бир нечта бриллиант безакларни топган.
2019 йил 25 январ куни Дрездендаги машҳур «Яшил омбор» хазинаси ўғирлаб кетилган, зарар 1 миллиард еврони ташкил этган эди.
Жиноятчилар бинодаги электр қувватини ўчириб, дераза орқали кириб, ноёб тақинчоқларни олиб кетишган. Қароқчилар жиноят жойини тезда тарк этишган. Улар қимматбаҳо вазалар ва расмларга тегмасдан, фақат 4300 та бриллиант ўрнатилган заргарлик буюмларини олишган. Ўғрилик Германиянинг урушдан кейинги тарихидаги энг каттаси сифатида қайд этилган эди.
Мавзуга оид
23:16 / 21.05.2025
Чехияда туристлар тоғдан хазина топиб олди
07:35 / 26.04.2025
Жиззахда 40 сотих ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
07:21 / 25.04.2025
Шукрулло Исроиловга тегишли автомобилни олиб қочган йигит қамалди
00:37 / 31.03.2025