Жаҳон | 16:43 / 21.12.2022
17709
7 дақиқада ўқилади
Одамсиз қолган қишлоқлар ва фронт чизиғидаги Зеленский. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 300-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Володимир Зеленский Бахмутга келди. Украина президенти фронтдаги аскарларга нишонлар топширди. Владимир Путин эса Кремлдаги маросимда «ўз аскарий бурчларини бажараётган ва янги ҳудудларда янги турмуш тарзи йўлга қўйилишида ёрдам бераётган» ҳарбийларга Россия Қаҳрамони юлдузларини топширди. У шунингдек Украинанинг аннексия қилинган ҳудудлари раҳбарлари ҳамда RT бош муҳаррири Маргарита Симоньянни орденлар билан тақдирлади.
- АҚШ БМТ бош котиби Антониу Гутерришни «Россиянинг таҳдидларига ён бериш»да ва Украинага Россия украинларнинг инфратузилмаларига ҳужум қилишда қўллаётган камикадзе дронларини текшириш учун расмий делегация жўнатмасликда айблади.
- «Нет в***е!» ёзуви орқали «Нет вобле!» демоқчи бўлганини исботлаб бера олган Тюменда яшовчи аёлга иш қайта кўриб чиқилгач, «армияни обрўсизлантиргани» учун маъмурий жарима белгиланди.
- Россия ИИВ галерист ва коллекционер Марат Гельманни (Россияда «хорижий агент» деб топилган) қидирувга берди. Гельманни қандай модда бўйича қидиришаётгани номаълум.
- Белгород, Брянск ва Курск областлари губернаторлари ушбу регионлар ўққа тутилгани ҳақида хабар беришди. Белгород областида зарбалар натижасида чегарадаги Шебекин посёлкаси аҳолисининг учдан бир қисми токсиз қолган. Брянск областида, регион раҳбарининг сўзларига кўра, маъмурият биноси ва автомобил шикастланган. Курскда — учта турар жойга зарба келиб тушган.
Қуйида 20 декабр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Донбассдаги шаҳар ва қишлоқларнинг урушнинг 300 кунидан кейинги кўриниши
Володимир Зеленскийнинг Бахмутга ташрифи
Урушнинг 300-кунида Володимир Зеленский украин қўшинларининг Бахмутдаги позицияларига ташриф буюрди. Президент фронт чизиғидаги жангчиларга нишонлар топширган ва уларнинг оилаларига соғлиқ, иссиқлик ва ёруғлик тилаган.
Киевнинг янги йил олдидан кўриниши
Краматорскда Авлиё Миколай байрами
Донецк ўққа тутилиши оқибатлари
Мавзуга оид
11:30
Киев Полша ТИВ раҳбарининг Қримдаги референдум ҳақидаги фикрига жавоб қайтарди
13:26 / 19.09.2024
«Бу иш бермайди» — Олаф Шолц Украинада тинчликка эришиш йўллари ҳақида баёнот берди
11:40 / 19.09.2024
Германия Украина ҳарбийларининг даволаниши учун яна 50 млн евро ажратади
20:06 / 18.09.2024