Ўзбекистон | 19:22 / 21.12.2022
35746
1 дақиқада ўқилади

Янги ўқув йили бакалавриат қабули учун фанлар мажмуаси тасдиқланди

Абитуриентлар қайси фанлардан тест топшириши аниқ бўлди.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда 2023/2024-ўқув йили бакалавриат қабули учун фанлар мажмуаси тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2023/24-ўқув йили қабул параметрлари тасдиқланганда янги ташкил этилган таълим йўналишлари бўйича фанлар қўшимча тасдиқланади.

Эслатиб ўтамиз, президент фармони билан фанлар мажмуасини тасдиқлаш ваколати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ўтказилган. Авваллари бу ваколат Давлат қабул комиссиясида бўлгани учун жараён анча узоққа чўзилиб кетарди.

Мавзуга оид