Ўзбекистон | 17:55 / 23.12.2022
56402
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Икки давлат президентлари Тошкентдаги биринчи “Бигвил” қурилишига старт бердилар

Фото: Murad Buildings

Murad Buildings ва Қозоғистоннинг BI Group компаниясининг Тошкентдаги навбатдаги янги қўшма лойиҳаси - янги турар жой даҳаси қурилиши бошланди. Лойиҳа тақдимот маросими бир-бирига қардош давлатлар президентлари Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг учрашуви ҳамда қўшма объектларнинг ишга туширилиши муносабати билан ўтказилди.

Маросимда BI Group холдинги раҳбари Айдин Раҳимбоев 500 миллион доллар сармоя киритиладиган лойиҳа ҳақида гапирди. Мазкур лойиҳа 1,5 миллион квадрат метрдан ортиқ ижтимоий, тижорат ва турар жой инфратузилмаси қурилишини ўз ичига олган. Қўшни давлатлар президентлари қурилишни бошлашга розилик билдиришди.

“Бигвил” Чирчиқ дарёси бўйлаб барпо этилади. Турар жой даҳаси ҳудудида бош режага мувофиқ шаҳар боғлари ва хиёбонлар, йўллар, ижтимоий инфратузилма (мактаб, болалар боғчалари, поликлиникалар, театрлар, савдо мажмуалари, маъмурий бинолар), шунингдек, дарё бўйлаб ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.

Бигвил лойиҳаси МДҲ мамлакатлари орасида "шаҳар ичидаги шаҳар" туридаги янги ва катта концепция бўлиб, унда турар жой мажмуаларидан ташқари шинам ва фаровон ҳаёт учун зарур бўлган ҳамма қулайликлар барпо этилади: тиббиёт, таълим, спорт иншоотлари, савдо майдончалари ва боғлар, қулай кириш йўллари.

BI Group директорлар кенгаши раиси Айдин Раҳимбоев янги лойиҳадан кўзланган мақсад ҳақида гапириб берди:

“Мутахассисларнинг башоратларига кўра, Ўзбекистон кўчмас мулк бозори мамлакат иқтисодий ривожланишининг асосий омилларидан бирига айланиши мумкин. “Murad Buildings” компаниясининг илғор ғоялари ва “BI Group”нинг йирик лойиҳаларда орттирган бой тажрибасидан фойдаланган ҳолда, биз биргаликда ушбу янги даҳада яшовчилар учун, шунингдек, Тошкент шаҳри аҳолисига қулай яшаш учун барча шароитларни яратмоқчимиз”.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Шароф Раҳмоновнинг айтишича, ушбу лойиҳа пойтахт аҳолиси учун катта аҳамиятга эга:

“Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида яқин шериклик муносабатлари ўрнатилган. Амалдаги ва янги қўшма лойиҳаларнинг амалга ошиши кўп жиҳатдан муҳтарам президентларимизнинг шарофати билан бўлиб, шу каби янгидан янги иншоотларнинг барпо этилишига хизмат қилмоқда. Чирчиқ дарёси бўйидаги лойиҳа Тошкент шаҳри учун муҳим ва аҳамиятлидир. Биз уни чин дилдан қўллаб-қувватлаймиз. Унинг шарофати билан инфратузилма, ижтимоий аҳамиятга молик объектлар янада ривожланиб, фуқароларнинг яшаши учун қулай ва шинам муҳит яратилади. Ҳокимлик вакили сифатида уни тарғиб қилишга ва ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканлигимизни тасдиқлайман”, - деди ҳоким ўринбосари.

“Ушбу кенг кўламли лойиҳани амалга оширишда бизга билдирилган ишонч учун бир-бирига дўст бўлган мамлакатларимиз президентларига самимий миннатдорчилик билдирамиз. Murad Buildings ва BI Group компаниялари турар жой ва ижтимоий объектлар қуришда бой тажриба ва билимга эга. Ишончим комилки, лойиҳа ниҳоясига етгач, Бигвил пойтахтнинг янги диққатга сазовор жойи ва фуқароларнинг севимли гўшасига айланади, чунки бу лойиҳа қулай яшаш ва бахтли ҳаёт учун зарур бўлган ҳамма нарсани ўзида мужассамлаштиради”, - дея таъкидлади Murad Buildings асосчиси ва раҳбари Мурод Назаров.

Кўп асрлик анъаналар, ҳурмат ва ўзаро ёрдам маданияти сақланиб қолган маҳаллалар турар жой даҳаси учун илҳом манбаи бўлди. Бу ноёб ижтимоий феномен дунёда катта қизиқиш уйғотмоқда ва ЮНEСКОнинг Жаҳон маданий меросининг дастлабки рўйхатига киритилган. Бу ерда чинорлар билан қопланган шаҳарнинг сояли тор савдо кўчалари табиат билан уйғунлашиб, ўзига хос шаҳар занжирини ҳосил қилади.

Лойиҳа ўз ичига осма боғлар, PlayHub ёки жамоат ўйин ва спорт майдончаларини ўз ичига олади. Ландшафт анъанавий каштачилик турларидан бири — сўзана тимсолида бўлиши режалаштирилган.

Лойиҳа жойлашган жойи кўлларга бой гольф клуби, "Янги Ўзбекистон" боғи ва режалаштирилган Олимпия қишлоғи ёнидаги фаол ривожланаётган ҳудуд ҳисобланади.

Ўзбекистон пойтахтидаги биринчи бигвилда 20 000 хонадон тақдим этилади. Қурувчилар энергия самарадорлиги, инновацион ёндашув ва рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратишади.

Қурилиш жараёнида биноларнинг ҳаддан ташқари қизиб кетишининг олдини олиш, ёзги жазирамада салқинликни таъминлаш учун яшил майдонли кичик сув иншоотлари, пиёдалар йўлларини соялар билан таъминлаш усуллари қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги илғор компанияларидан бири Murad Buildings ва Қозоғистоннинг BI Group инновацион қурилиш холдинги биргаликда уч йилдан буён NRG номи остида Тошкент шаҳрида турар жой мажмуаларини қуриб келмоқда.

Айни пайтда NRG компанияси U-TOWER ва NRG Park лойиҳаларини амалга оширмоқда.

Реклама

Мавзуга оид