Ўзбекистон | 10:21 / 25.12.2022
22022
1 дақиқада ўқилади

Жамшид Ўроқов Савдо-саноат палатасига қайтди

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари ССП раисига ўринбосар бўлди.

Фото: Kun.uz

Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Ўроқов Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жамшид Ўроқов 1972 йили Самарқанд шаҳрида туғилган, иқтисод фанлари номзоди. 2009-2014 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари сифатида ишлаган. 2015-2017 йилларда Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи бўлган, 2017 йилдан 2019 йилгача палата раисининг ўринбосари сифатида ишлаган.

У 2019 йил январидан буён Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Бундан олдинроқ 2017-2022 йилларда Савдо-саноат палатасига раислик қилган Адҳам Икромов палата раёсати раиси бўлиб қайтгани хабар қилинганди.

Палатага 2022 йил мартидан буён Даврон Ваҳобов раислик қилиб келмоқда.

Мавзуга оид