Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Подоляк: Россиядаги портлашлар - Москва назорат қила олмайдиган жараён
Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михайло Подолякнинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари Россия ҳарбий хизматчиларига тегишли барча нарсаларни фақат Украинанинг халқаро тан олинган ҳудудларида йўқ қиляпти, чунки украиналик ҳарбийлар бунга қонуний ҳуқуққа эга.
Бироқ, у Россиядаги ҳарбий объектларда содир бўлаётган ҳамма нарсани уруш оқибатлари ва жараёнлар устидан назоратни йўқотиш деб атади.
«Саботажлар, номаълум портлашлар, муҳим объектларда, жумладан Энгелс ва Дягилеводаги ёнғинлар сони доимий равишда ўсиб бормоқда. Бу ҳолатлар ўйлаб топилмаяпти. Улар Россия томонидан назорат қилинмайди. Бу вертикал бошқарувнинг йўқолганидан далолат беради», - дея Подоляк «24-канал»га берган интервьюсида 26 декабрга ўтар кечаси Россиянинг Энгелс шаҳрида содир бўлган портлашларга изоҳ берди.
Шунингдек, у Россия Федерацияси бугунги кунда технологик давлат эмаслигини, санкциялар туфайли зарур эҳтиёт қисмларни сотиб олиш имкониятига эга эмаслигини, хорижлик экспертлар эса ёрдам беришдан бош тортишини қайд этди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025