Ўзбекистон | 18:55 / 27.12.2022
8492
6 дақиқада ўқилади

“Қишлоқ қурилиш банк”: ютуқларимиз асоси – ишонч!

Фото: Қишлоқ қурилиш банк

Республикамиздаги етакчи молия муассасаларидан бири Акциядорлик тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” 2022 йилни юқори иқтисодий кўрсаткичлар билан якунламоқда.

Бунга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги Фармони доирасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар асос бўлмоқда. Хусусан, банк хизматлари сифати яхшиланиб, кўлам ва қамрови кенгаймоқда. Пировард натижада банкнинг оммабоплиги ошмоқда. 

 Ҳозирда республикамиз ҳудудларида “Қишлоқ қурилиш банк”нинг жами 103 та банк хизмати офислари ва банк хизмати марказлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Улар орқали 700 мингдан ортиқ мижозларга замонавий банк хизматлари кўрсатилмоқда. 

Ҳозирга келиб банкнинг соф активлари йил бошига нисбатан 18,3 фоизга ошиб, 24 трлн 500 млрд сўмга етди.

Банкнинг умумий капитали 2 трлн 912 млрд сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 216 млрд сўмга ортган.

Банк депозитлари миқдори 8 трлн 471 млрд сўмни жумладан, қисқа муддатли 1 трлн 63 млрд сўмни, узоқ муддатли 7 трлн 408 млрд сўмни ташкил этган. Бунда узоқ муддатли депозитлар йил бошига нисбатан 2 трлн 94 млрд сўмга, яъни 39,4 фоизга ошган.

Банкнинг 2022 йил якуни бўйича кредит қўйилмалари 20 трлн 221 млрд сўмни ташкил қилиб, йил бошига нисбатан 2 трлн 465 млрд сўмга ёки йил бошидаги кредит қўйилмасига нисбатан 14,1 фоизга ўсган.

Банкни трансформация қилиш мақсадида, халқаро консалтинг компанияси жалб қилинган ҳолда, ривожланиш стратегияси янгиланди. Бугунги кунга қадар банкнинг Чакана, Корпоратив, Операцион блоклари ва Риск, Ғазначилик, Молия, IT йўналишлари ҳамда ташкил этилган Лойиҳа офиси фаолиятлари халқаро экспертлар кўмагида трансформация қилинди.

Ушбу жараёнда асосан мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, мижозга йўналтирилганлик даражасини ошириш, хизмат кўрсатиш вақтини қисқартириш асосий мақсад қилиб олинди.

Натижада мижозларга хизмат кўрсатиш вақти 30 фоизга қисқартирилди.

Банкнинг кредит портфелини тармоқлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, саноат соҳасига 2 трлн 400 млрд сўм, қишлоқ хўжалигига 982 млрд сўм, қурилиш соҳасига 1 трлн 595 млрд сўм, савдо ва умумий хизматга – 1 трлн 872 млрд сўм, транспорт ва коммуникация соҳасига – 425 млрд сўм, уй-жой коммунал хизматларига 92 млрд сўм, бошқа соҳаларга 2 трлн 410 млрд сўм, жисмоний шахсларга 11 трлн сўм миқдорида кредитлар ажратилган.

2022 йил давомида жами 7 трлн сўм миқдорида кредитлар ажратилган бўлиб, юридик шахсларга 4 трлн 350 млрд сўм, жисмоний шахсларга 2 трлн 620 млрд сўм миқдорида маблағлар йўналтирилган.

Йил давомида давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга ташрифлари баёнлари ва ҳудудий дастурларга киритилган жами 6 трлн 585 млрд сўмлик 882 та (банк кредити 3 трлн 494 млрд сўм) лойиҳалардан 610 тасига 1 трлн 850 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди ва 569 та лойиҳа ишга туширилиб, 8 966 та янги иш ўрни яратилди.

2022 йил мобайнида:

• Франция тараққиёт агентлиги иштирокидаги “Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш” лойиҳаси доирасида 12,9 млн евро;

• Европа инвестиция банки иштирокидаги “Ўзбекистонда глобал коронавирус пандемияси даврида зарар кўрган тадбиркорлик субъектларини фавқулодда қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида 35 млн АҚШ доллари;

• Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги “Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш 2-фаза” лойиҳаси доирасида 30 млн АҚШ доллари;

• Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги “Фарғона водийсида қишлоқ хўжалик тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида қўшимча 10 млн АҚШ доллари миқдорида маблағларни жалб қилиш бўйича шартномалар имзоланди.

Ушбу жалб қилинган маблағлар ва банкнинг барча бошқа манбалари ҳисобидан жорий йил давомида жами 164 млн 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги 299 та лойиҳа молиялаштирилди.

Банк томонидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан республикамизда озиқ-овқат захирасини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш лойиҳаларига кредитлар ажратилди, жумладан иссиқхона хўжаликлари барпо этиш учун 6,1 млн АҚШ доллари миқдоридаги 10 та лойиҳа, музлаткичли омборхоналар барпо этиш учун 7,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги 11 та лойиҳа, боғдорчилик, яъни боғлар барпо этиш учун 1,7 млн АҚШ доллари миқдоридаги 6 та лойиҳа, чорвачиликни ривожлантириш учун 4,3 млн АҚШ доллари миқдоридаги 25 та лойиҳа молиялаштирилди.

Бундан ташқари экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида 106 та экспортёр корхонага 110 млн АҚШ доллари, жумладан, Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 35 та экспортёр корхонага 13,9 млн АҚШ доллари миқдорида кредитлар ажратилган бўлиб, жорий йилда ушбу корхоналар томонидан 153 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт тушуми амалга оширилди.

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ҳудудларда кўп қаватли уй-жойлар қурилишида иштирок этаётган пудрат корхоналарини молиялаштиришда ҳам бевосита иштирок этиб келмоқда.

Жумладан, ўтган даврда 634 та кўп қаватли уй-жойларнинг (23 152 та хонадондан иборат) қурилиш ишларини молиялаштириш учун банк томонидан пудратчиларга 1 трлн 776 млрд 300 млн сўм миқдорида кредит маблағлари йўналтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-33-сон Фармонига мувофиқ 2022 йилда банк томонидан 2022 йилнинг ўтган даврида 10 401 нафар фуқароларга 2 трлн 200 млрд сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилди.

Фармонга мувофиқ янги тартиб доирасида республика тижорат банклари томонидан 2022 йилнинг 11 ойида жами ажратилган ипотека кредитларининг 1 трлн 800 млрд сўми ёки 23,7 фоизи АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ҳиссасига тўғри келади.

Банк келгусида ҳам мижозларга сифатли хизматлар кўрсатиб, аҳоли фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшишга интилади.

Банк ахборот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид