Жамият | 13:22 / 28.12.2022
23221
2 дақиқада ўқилади

Дунёга келибоқ дард билан юзлашган қизалоқ

Касаллик шундай нарса эканки, бу гўдак, бу бой, бу камбағал, бунинг ёш болалари бор, деб одам танлаб ўтирмас экан. Хадичабону дунёга келгандаёқ бутун бадани, ҳатто кўзлари ҳам сарғиш тусда эди. Маълум бўлдики, бу оғир дард асорати экан...

Одатда чақалоқнинг танасидаги сариқлик йўқолиб бориши керак, лекин қизалоқнинг ранги борган сари сарғайиб кетаверди. Шифокорларнинг тавсияси билан бувиси ва онаси уни Ҳиндистонга текширув учун олиб кетишди.

“Кундан кунга аҳволи оғирлашиб боравергач, қариндош-уруғдан қарз ҳавола қилиб набирамни Ҳиндистонга олиб келдик. Докторлар текширишди. Анализ натижаларига кўра, жигарига келадиган қон томири қуриб қолган экан.

Шунинг учун болам бечора сарғайиб кетган экан. Докторлар тезда жигар кўчириб ўтказмасак бўлмайди, дейишяпти. Энди иложсизликдан нима қилишни билмай ўтирибмиз”, дейди бувиси кўз ёшларини тиёлмай.

Қарз-ҳавола қилиб ўзга юртга шифо излаб борган юртдошларимиз ўн кундан буён нима қилишни билмай ҳалак. Уйини сотай деса, уч хонали уйда уч оила яшайди. Қишда, совуқ ҳавода шунча одам кимникига, қачонгача сиғади?

“Сергелида уч хонали уйда ўн киши турамиз. Икки келин, набираларим бор. Уйимизни сотайлик десак, шунча одам кўчада қолади. Бошқа сотишга арзигулик нарсамиз ҳам йўқ. Ҳеч кимнинг боласи касал бўлмасин, экан. Ҳеч кимни фарзандига термилгулик қилмасин”, дейди онахон ўкинч билан.

Ўзга юртдан туриб, юртдошларига юзланган ушбу оила яхшилар кўмагидан умидвор. Бир норасида гўдакнинг дардига шифо топиши учун ўз ёрдамингизни аяманг!

Хадичабону Ҳабибуллаевага оид маълумотлар:

UzCard: 8600 0609 7560 3086 онаси Дилафрўз Тўхтаматова номида

Виза: 4231 2000 0937 1138 қариндоши Муаззам Мирзатиллаева номида

Манзил: Тошкент шаҳар, Сергели 2, 15 уй, 42 хонадон.

Мавзуга оид