Туркия президенти Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатилди
Туркия парламенти спикери Мустафо Шентўп президент Ражаб Тоййиб Эрдўған номзодини Нобел тинчлик мукофотига кўрсатиш ташаббуси билан чиққанини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Туркия раҳбари бундай фахрий мукофотга номзод бўлишга «Россия ва Украина ўртасида тинчлик ўрнатишга қўшган ҳиссаси учун» лойиқ кўрилган.
Шентўп Туркиянинг инқирозли масалаларда воситачилик ҳаракатлари бутун дунёда мамнуният билан қабул қилинишини қайд этди.
«Биз музокара ўтказган кўплаб мамлакатларда Туркия президенти номзодини Нобел тинчлик мукофотига кўрсатиш ташаббуси билдирилди. Шахсан мен Туркия парламенти депутати сифатида тегишли ташаббус билан чиқдим. Шунга ўхшаш баёнотлар ҳали Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам айтилади. Масала аниқлашганидан сўнг маълумот алмашамиз. Ҳали январ ойининг охиригача вақт бор», деди туркиялик спикер.
Туркия парламенти раиси Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркелга ЮНEСКО тинчлик мукофоти берилганини ҳам эслади.
«Аслида Туркия раҳбари [Меркелдан] кўпроқ иш қилган. Шу билан бирга, 2022 йилнинг энг муҳим мавзуси Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги уруш ва унинг оқибатларини юмшатиш чоралари бўлди. Бу йўналишда қадам ташлаган ягона давлат Туркия ва унинг президентидир. Ўйлайманки, унинг иши холис баҳоланиши керак», — деди у.
Мавзуга оид
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
18:09 / 05.11.2024
Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди
09:50 / 04.11.2024
Туркия ТИВ раҳбари: Украина яхлитлиги тинчликнинг шартидир
10:30 / 02.11.2024