Ўзбекистон | 12:59 / 29.12.2022
6738
3 дақиқада ўқилади

ERIELL Group янги йил олдидан болаларни хурсанд қилди

Фото: ERIELL Group

Янги йил бахтли лаҳзалар пардасини очади. ERIELL гуруҳи кўп йиллар давомида, кўпроқ меҳр ва ғамxўрликка муҳтож болаларнинг байрам арафасида кунларини ранг-баранг қилиш ва ёрқин ҳис-туйғулар баxш этишга ёрдам бериб келади.

Фото: ERIELL Group

Ҳар йилги ёқимли анъанага мувофиқ, компаниялар гуруҳи ходимлари томонидан бир қатор хайрия тадбирлари ўтказилади. Улардан биринчиси Қарши шаҳрида Қашқадарё вилоятининг ички ишлар бошқармаси кўмагида бўлиб ўтди. Бу ерда кўриш бўйича имконияти чекланган 350 нафар болаларни байрам кайфияти, ёқимли сюрпризлар ва совғалар кутарди. 

Фото: ERIELL Group

ERIELL, хусусан, Eriell Оilfield Services Мiddle East DMCS компанияси касаба уюшмасининг саъй-ҳаракати туфайли болажонлар кунни қувноқ ўтказишди. Аниматорлар ва шўx бошловчилар уларнинг вақтини чоғ қилди. Бунда байрам албатта зиёфатсиз ўтмади: болалар учун концерт дастури, табриклар ва илиқ тилаклар билан байрам дастурхони ёзилди. 

Фото: ERIELL Group

Янги йил сюрпризларнинг навбатдаги манзили «ҲУМО Арена» кўп тармоқли мажмуа бўлди. Бу ерга пойтахтдаги 22-сонли Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари таклиф қилинди. ERIELL Group ва «ҲУМО Арена» ходимлари томонидан 130 нафар болаларга ҳақиқий байрам уюштирилди. 

Фото: ERIELL Group

Болалар бутун мажмуа бўйлаб саёҳат қилишиб, уларга «ҲУМО Арена» яратилиш тарихи ва унда ташкил этилган муҳим тадбирлар ҳақида маълумот берилди.  

Фото: ERIELL Group

Экскурсиядан сўнг болаларга совғалар тарқатилди, кейин эса ҳамма биргаликда учиш майдонига йўл олдилар. Бу ерда хурсандчилик янги куч билан давом этди. Турли ёшдаги болаларнинг қувончи, жўшқин кайфияти, бахтли кулгилари муз саройини ёритгандай бўлди ва ташриф буюрувчиларга ижобий руҳ бахш этди.  

Фото: ERIELL Group

Муз устида фаол ўтказилган вақтичоғлиқдан кейин ERIELL гуруҳи томонидан уюштирилган байрам дастурхонига навбат келди. Болалар ош ва бошқа ширинликлардан татиб кўрдилар. 

«Мен барча, айниқса, болалар номидан ERIELL Group раҳбарияти ва ходимларига чуқур миннатдорчилигимни билдираман. Сизлар Меҳрибонлик уйимиз тарбияланувчиларига ҳақиқий байрам туҳфа этдингиз! Ишонинг, оилавий меҳрдан маҳрум бўлган ҳар қандай бола учун ўзини керакли, меҳр ва эътибор қуршовида ҳис қилиш жуда муҳим. Барча яхшиликларингиз учун катта раҳмат, янги йил сизларга янги ютуқлар ва муваффақиятлар олиб келсин!» - дейди 22-сонли Меҳрибонлик уйи директори Жўраева Дилфуза Муроджоновна. 

ERIELL Group бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас, демак, хайрли ишлар рўйхати янада кенгаяди.

ERIELL Group матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид