Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вучич сербларни Косово шимолидаги баррикадаларни бузишга чақирди
Сербия президенти Александр Вучич Косово шимолида намойишга чиққан сербларни баррикадаларни бузишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Вучич Европа Иттифоқи ва АҚШдан намойишчилар таъқиб қилинмаслиги ҳақида кафолат олган.
Сербия президенти Александр Вучич Косово шимолида намойишга чиққан сербларни баррикадаларни бузишга чақирди. Бу ҳақда 28 декабрь, чоршанба куни Reuters агентлиги Сербиянинг Косово ва Метохия бўйича канцелярияси раҳбари Петар Петковичга таяниб хабар берди. Петковичнинг сўзларига кўра, Вучич Европа Иттифоқи ва АҚШдан намойишчилар Косово ҳукумати томонидан таъқиб қилинмаслиги ҳақида кафолат олган.
Аввалроқ 10 декабрь куни Ярине чегара пунктида террорчиликда гумонланиб ҳибсга олинган, асли сербиялик Косово собиқ полициячиси Деян Пантич уй қамоғига олиниши маълум бўлган эди. Деярли уч ҳафта олдин Пантичнинг ҳибсга олиниши навбатдаги кескинликни келтириб чиқарди. Косово шимолидаги аҳолининг асосий қисмини ташкил этувчи серблар Сербия билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктининг кириш йўлларини тўсиб, баррикадалар ўрнатишга киришди. 28 декабрь куни Косово ҳукумати энг йирик «Мердаре» назорат-ўтказиш пунктини тўсиб қўйди. Сербия бир кун аввал армияни шай ҳолатга келтирди.
Қўшма Штатлар ва ЕИ томонлар ўртасида вазиятни юмшатишга чақирди. Германия ташқи ишлар вазирлиги, Берлинга кўра, ҳозирги босқичда асосий эътиборни баррикадаларни йўқ қилиш ҳаракатларига қаратиш зарурлигини айтди. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Москва вазиятга бузғунчи таъсир кўрсатмаслиги ҳақида баёнот берди.
Сербия ва Косово ўртасидаги можаро жорий йилнинг июль ойида Приштина Сербия фуқароларига кириш учун вақтинчалик ҳужжатлар жорий этишга қарор қилган ва серб озчиликдан серб автомобилларининг эски рақамларини маҳаллий рақамларга ўзгартиришни талаб қилгандан сўнг кучайган. Косово серблари норозилик сифатида баррикадалар ўрнатдилар, шундан сўнг Приштина ҳукумати янги қоидаларни жорий этишни кейинга қолдирди.
Ноябрь ойи охирида Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Косово ва Сербия автомобиль рақамлари бўйича келишмовчиликни ҳал қилганини, бироқ минтақада можаролар келиб чиқишда давом этаётганини айтди. Шундай қилиб, 25 декабрь куни Зубин-Поток ҳудудида тўқнашувлар юз берди, маҳаллий этник серблар икки ҳафта давомида йўлларни тўсиб қўйишди. KFOR миссияси вакилларига кўра, номаълум шахслар ўз патрулларидан бирининг ёнида ўт очган, ҳеч ким жабрланмаган.
2008 йилда Косово Республикаси бир томонлама равишда Сербиядан мустақиллигини эълон қилди. Уни Европанинг кўплаб давлатлари, жумладан, Германия, шунингдек, АҚШ ҳам тан олган. Белград Косовони ўзининг автоном вилояти деб билади ва Приштина мустақиллигини тан олмайди. Сербиянинг позициясини Россия, постсовет ҳудудидаги аксарият давлатлар, шунингдек, Европа Иттифоқининг бешта давлати, Хитой ва Ҳиндистон қўллаб-қувватлайди.
Бош вазир Альбин Курти 15 декабрь куни Косовонинг Европа Иттифоқига аъзолиги учун расман ариза берди.
Мавзуга оид
20:35 / 07.05.2025
Москвага келаётган Сербия президенти дронлар туфайли Бокуга қўнишга мажбур бўлди
11:42 / 07.05.2025
Сербия ОАВ: Латвия ва Литва Вучичнинг самолётини ўтказмайди
13:08 / 10.02.2025
Косоводаги сайловларда бош вазир Куртининг ҳукмрон партияси ғалаба қозонди
10:44 / 17.11.2024