Йирик компаниялар Россия танкерлари учун уруш хавфини қоплаб бермайди
Британиянинг Lloyd's ва Швейцариянинг Swiss Re каби дунёдаги энг йирик қайта суғурта компаниялари 2023 йилда Россия, Украина ва Беларусда кема эгалари ва кемани кирага оладиган киши ёки ташкилотлар учун ҳарбий хавфларни қоплаб бермаслигини эълон қилди.
Денгиз ўзаро суғурта клублари (P&I Clubs) халқаро гуруҳига кирувчи қайта суғурталаш компаниялари 2023 йилда Россия, Украина ва Беларусдаги кема эгалари ва ижарачилари учун ҳарбий хавфларни қопламаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters. Гап Британиянинг Lloyd's, Германиянинг Munich Re ва Hannover Rueck ёки Швейцариянинг Swiss Re каби компаниялари ҳақида бормоқда - улар биргаликда дунё юк флотининг 90 фоиздан ортиғини иш билан таъминлайди.
Қайта суғурталовчилар одатда ўз мижозлари, кемаларни бевосита суғурталовчи суғурта компаниялари билан 12 ойлик шартномаларини 1 январь куни янгилайдилар. Бироқ, 23 декабрь куни Британия ва Америка P&I клублари ўз аъзолари Россия, Украина ва Беларуснинг ҳудудий сувларида ёки қуруқлик ҳудудида юзага келадиган қайта суғурталаш мажбуриятларининг бир қисмини олиб қўйишини эълон қилди. Америкалик ва британиялик ҳамкасбларидан бошқа Ғарб P&I клублари ҳам ўрнак олди.
Қайта суғурталовчилардан суғурта жавобгарлигини чеклаш энди занжир бўйлаб денгиз суғурталовчиларига ўтиши кутилмоқда. Натижада, Россия, Украина ёки Беларусга ёки Россиядан юк олиб кетаётган кема эгалари ва ижарачиларига ўз парвозларини суғурталаш қийинлашади. Бундай суғурта нархлари ошади, баъзи кемалар эса бутунлай суғуртасиз қолиши мумкин, деб ёзади Reuters тармоқ вакилларига таяниб.
26 декабрь куни Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак Россияда нефть танкерларини суғурталашда муаммолар борлигини тан олди. Новакнинг таъкидлашича, бу муаммолар «ҳал қилинмоқда»: расмийнинг сўзларига кўра, Москва Россия миллий қайта суғурта компаниясини капиталлаштиришга муваффақ бўлган ва «дўст» мамлакатлар билан ҳам бу йўналишда ишламоқда.
Reuters хабарига кўра, бир неча кун аввал Япония расмийлари суғуртачиларни Россия ҳудудий сувларида СТГ танкерларини суғурталашни давом эттиришга чақирди.
Мавзуга оид
18:21 / 20.11.2024
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024