Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лазиз Қудратов инвестициялар вазирлигининг янги раҳбарига айланди
Жамшид Хўжаев вазирлик лавозимини топширди, у энди фақат бош вазир ўринбосари ҳисобланади.
Лазиз Шавкатович Қудратов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимига тайинланди.
Лазиз Қудратов 1981 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат Шарқшунослик институти ва Япониядаги Ҳосей университетини тамомлаган.
У 2003-2010 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида турли лавозимларда ишлаган, 2010-2014 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, 2014-2016 йилларда Хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлаш ва қўллаб қувватлар бўйича «Ўзинфоинвест» агентлиги директори сифатида фаолият кўрсатган.
2017 йил июнида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган, 2019 йил январида қўмита Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги сифатида қайта ташкил этилгач, вазир ўринбосари лавозимида ишлай бошлаган. 2019 йил октябрида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига 2022 йил июлида Жамшид Хўжаев вазир этиб тайинланганди. Президентнинг «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра бу вазирлик Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўзгартирилди. Эндиликда Жамшид Хўжаев Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича бош вазир ўринбосари бўлиб қолмоқда.
Мавзуга оид
13:15 / 26.05.2025
Ўзбекистон Хитойнинг йирик компаниялари билан 20 дан ортиқ келишувлар имзолади
12:42 / 23.05.2025
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги 4,5 баробарга пасайди
13:25 / 13.05.2025
Ўзбекистон-Словакия ҳукуматлараро комиссияси биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
08:52 / 12.05.2025