Жамият | 20:52 / 05.01.2023
14628
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳонидан ўтказиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди 

Катта пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб беришни ваъда қилганлар ҳибсга олинди. 

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Хоразм вилояти, Урганч туманида 2022 йил 21 декабр куни ўтказилган тезкор тадбир натижасида Қипчоқ маҳалласида яшовчи, 1980 йилда туғилган Т.Ш. қилмиши фош этилди. У бошқа фуқарони ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳонидан танишлари орқали ўтказиб беришига ишонтириб, эвазига 700 доллар талаб қилиб, 600 доллар ва 1,1 млн сўм пулни олаётган пайтида ашёвий далиллар билан жиноят устида ушланган. 

Шунингдек, 2022 йил 17 декабр куни ўтказилган тезкор тадбир натижасида Қўшкўпир тумани, Қадрият маҳалласида истиқомат қилувчи, 1992 йилда туғилган Д.Э. икки нафар фуқарони ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳонидан ўтказиб беришига ишонтириб, эвазига ҳар бири 300 доллар бериши лозимлигини айтиб, улардан жами 500 доллар ва 1,1 млн сўм пулни олган пайтида жиноят устида ушланди. 

Ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид