Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондонда Россиянинг Украинадаги жиноятларини тергов қилиш муҳокама этилади
Буюк Британия ва Нидерландия бутун дунё адлия вазирларини Ҳаагадаги Халқаро жиноий судга Россиянинг Украинадаги ҳарбий жиноятларини тергов қилишда ёрдам бериш учун Лондондаги учрашувга таклиф қилди.
Буюк Британия ва Нидерландия россиялик ҳарбийлар томонидан Украинада содир этилган ҳарбий жиноятларни тергов қилишга ҳисса қўшишга қарор қилди, дея хабар берди Британия Ташқи ишлар вазирлиги 6 январь, жума куни эълон қилган баёнотда. Икки давлат март ойида Лондонда Ҳаагадаги Халқаро жиноий судга (ХЖС) молиявий ва амалий ёрдам кўрсатишга тайёр бўлган дунёнинг барча манфаатдор давлатлари адлия вазирлари иштирокида биргаликда учрашув ташкил этади. Бу ХЖС жиноятчиларни тергов қилиш ва жиноий жавобгарликка тортиш учун зарур бўлган ҳамма нарсага эга бўлишини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун керак.
«Россия ҳарбий хизматчилари жазосиз қолмасликларини билишлари керак ва биз Украинани адолат қарор топмагунча қўллаб-қувватлаймиз. Уруш жиноятчилари биз гувоҳ бўлаётган ваҳшийликлар учун жавобгарликка тортилиши мумкин», деди Британия бош прокурори Доминик Рааб. Нидерландия адлия вазири Дилан Йешилгёз-Зегериуснинг сўзларига кўра, «Россия ҳарбийлари томонидан содир этилган жиноятлар жазосиз қолиши мумкин эмас». «Учрашувда биз ҳамкорларимиз билан ХЖС ва Украина расмийларининг қўллаб-қувватлашини таъминлаш учун ҳамкорликни давом эттирамиз», деди у.
2022 йил март ойида Буюк Британия Халқаро жиноий судни Украинадаги уруш жиноятларини тергов қилишга чақирди. ХЖСга аъзо давлатнинг шу пайтгача бошқа 43 давлат томонидан қўллаб-қувватланган мурожаати Ҳаагадаги суд прокурори Карим Хонга тегишли суд қарорисиз тергов очишга имкон берди. Лондон шунингдек, ХЖСга 1 миллион фунт стерлинг миқдоридаги қутқарув пакетини тақдим этди ва Британия полиция кучлари билан қўллаб-қувватлади.
Бундан ташқари, Британия Украина адлия органлари томонидан олиб борилаётган уруш жиноятлари бўйича терговларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Лондон уруш жиноятлари бўйича судларни кўриб чиқадиган 30 нафар украиналик судьяни тайёрлаш дастурини молиялаштирди. Қироллик прокуратура хизмати бошчилигидаги Украина прокурорлари учун худди шундай ўқув дастури жорий йилда бошланиши керак.
Ўз навбатида, Нидерландия 2022 йилда Украинага ҳарбий жиноятларни тергов қилишда қўлланилиши мумкин бўлган далилларни тўплаш учун суд-тиббиёт экспертларидан иборат икки гуруҳ юборган. Бу йил яна иккита миссия юбориш режалаштирилган, уларнинг барчаси Халқаро жиноий суд номидан ишлайди. Нидерландия, шунингдек, ХЖС прокуратураси Мақсадли жамғармасига 2 миллион евро миқдорида ихтиёрий ҳисса қўшди ҳамда ХЖСга миллий полиция ходимлари ва прокурорларни юборди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025