Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийдаги 230 та мактабда 12 январдан дарс бошланади
Вилоятнинг олис чўл, тоғ ва тоғолди ҳудудларида жойлашган 133 та мактабда ўқиш 16 январдан давом эттирилади.
Навоий вилояти ҳокимлигининг расмий хабарига кўра, вилоят ҳудудидаги 230 та мактабда ўқув жараёнлари эртага, 12 январь кунидан бошланади.
“Гидрометеорология хизмати марказининг Навоий вилояти бўйича берган об-ҳаво маълумотларига таянилган ҳолда, жорий йилнинг 12 январь кунидан Навоий шаҳридаги 21 та, Кармана туманидаги 32 та, Навбаҳор туманидаги 37 та, Қизилтепа туманидаги 43 та, Нурота туманидаги 11 та, Конимех туманидаги 14 та, Хатирчи туманидаги 72 та мактабларда қишки таътилдан кейинги дарслар бошланади”, — дейилади ҳокимлик хабарида.
Вилоятнинг олис чўл, тоғ ва тоғолди ҳудудларида жойлашган 133 та мактабда эса ўқиш 16 январь кунидан давом эттирилиши белгиланган.
Мавзуга оид
09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди
11:11 / 06.05.2025
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга изоҳ берилди
18:21 / 09.04.2025