Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ўтган йили энг кўп пойабзални Хитой ва Туркиядан импорт қилди
2022 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида Ўзбекистонга дунёнинг 39 мамлакатидан 17 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 3,9 миллион жуфт пойабзал импорт қилинди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, пойабзал импорти ҳажми ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 39,2 минг жуфтга ошган.
Ўтган йилнинг 11 ойи мобайнида Ўзбекистонга Хитойдан – 2,6 миллион жуфт, Туркиядан – 1,1 миллион, Россиядан – 50,7 минг, Въетнамдан – 43,6 минг, Индонезиядан – 18,5 минг, Италиядан – 14,6 минг, Чехиядан – 7,6 минг ва Ҳиндистондан – 6,6 минг жуфт пойабзал импорт қилинган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025