Ўзбекистон | 08:21 / 14.01.2023
4639
1 дақиқада ўқилади

2022 йилда ерни ўзбошимчалик билан эгаллаш бўйича 18,5 мингта ҳолат аниқланди

2022 йилда республика бўйича ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаш бўйича 18 597 та (6 307 гектар) ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Отамуродов маълум қилди.

Фото: Shutterstock

Кадастр агентлиги органлари томонидан 18 389 та (6 157,5 гектар) ер қонунбузилишини содир этган шахсларга огоҳлантириш хатлари юборилиб, шундан 9 927 таси (4 957,8 гектар) фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилган.

Қайд этилишича, 2 135 та (15 130,4 гектар) ҳолатда ерлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, 1 919 та (14 099,7 гектар) ҳолатда ҳокимликларга тақдимномалар киритилган.

179 та ҳолатда (3 716,6 гектар) ер майдонларининг туман ҳокимликлари захирасига қайтарилиши таъминланган, 216 та ҳолатда (1 030,7 гектар) судларга тўғридан тўғри даъво киритилган.

Мавзуга оид