Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иш ҳақи ойига бир марта тўланадиган ходимлар айрим тоифалари белгиланади
"Иш ҳақини натура шаклида тўлашни тартибга солиш ва иш ҳақи ойига бир марта тўланадиган ходимларнинг айрим тоифаларини белгилаш тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно:
- қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;
- уй ишчисини озиқ-овқат ва уй-жой билан таъминлаш учун.
Иш ҳақини натура шаклида тўлаш меҳнат шартномада кўрсатилади ва ходимнинг ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизимларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 30 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Натура шаклида тўланган иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига киради.
Натура кўринишидаги иш ҳақи пул кўринишидаги иш ҳақи қийматига тенг бўлиши ҳамда ходим шахсий истеъмоли ва унинг оиласи учун мос ва фойдали бўлиши инобатга олинади.
Натура шаклида ҳақ тўлашда иш берувчи томонидан суиистеъмол қилишга йўл қўймаслик мақсадида қуйидагилар таъқиқланади:
- қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тақдим этилаётган товар нархи унинг таннархидан юқори бўлиши;
- уй ишчисининг иш берувчилари томонидан тақдим этилаётган товар ҳақиқий бозор нархидан юқори нархда тақдим этилиши.
Ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.
Қуйидаги ходимлар тоифаларига иш ҳақи уларнинг ёзма аризасига мувофиқ ойига бир марта тўланиши мумкин: пенсия тўланаётган ходимларга; вахта усулида ишлаётган ходимларга; мослашувчан иш вақти режимида ишлаётган ходимларга; Ўзбекистон ҳудудида фаолият олиб бораётган чет эл юридик шахсларининг чет эл фуқароси бўлган ходимларига (ушбу давлатнинг қонунчилигида назарда тутилган бўлса).
Мавзуга оид
10:18 / 23.05.2025
Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкин
00:46 / 06.05.2025
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди
10:49 / 14.04.2025
Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди
11:36 / 12.04.2025