Жамият | 18:44 / 15.01.2023
22771
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда халқ таълими бўлимининг уч нафар мансабдори қамоққа олинди

Ушбу шахслар бюджет маблағларини талон-торож қилишда айбланмоқда.

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани халқ таълими бўлимининг уч нафар мансабдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Вилоят прокуратураси матбуот хизматининг хабар қилишича, Деҳқонобод тумани халқ таълими бўлими мудири, бош ҳисобчи ва собиқ бош ҳисобчисига Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноий иш қўзғатилди.

Уларга нисбатан суднинг тегишли ажрими билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид