Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев Беларусдаги чегара яқинида қўшинлар сони ортганини аниқламади
Украина Давлат чегара хизмати Беларус Республикасида Украина билан чегара яқинида Россия ва Беларус қўшинлари гуруҳлари кўпайганини кузатмаяпти.
«Бугунги кунда Беларус Республикаси ҳудудидаги Россия қўшинларининг сони 11 мингга яқин ҳарбийни ташкил этади. Бу кўрсаткич ҳар куни ўзгариб туради, чунки ҳозирда РФ Қуролли кучлари бўлинмаларининг ротацияси мавжуд, яъни 2-мотоўқчилар дивизияси Россия Федерацияси ҳудудига, Воронеж ва Белгород вилоятларига киради, унинг ўрнига эса 6-мотоўқчилар дивизияси келади», деб маълум қилди Давлат чегарасини қўриқлаш хизмати матбуот котиби Сергей Дейнеко миллий телемарафон эфирида.
Беларусда 16 январь, душанба куни эрталаб Беларус ва Россия қуролли кучлари авиация бўлинмаларининг қўшма тактик парвоз машғулотлари бошланди, деб хабар берди Беларус Мудофаа вазирлиги.
Минскнинг таъкидлашича, ушбу машғулотлардан асосий мақсад «жанговар тайёргарлик вазифаларини биргаликда бажаришда оператив мувофиқликни ошириш»дир.
Ҳужжатда айтилишича, ҳаво разведкасини амалга ошириш, чегарада қўшма патруллар ўтказиш, қўшинлар гуруҳини ҳаводан қўллаб-қувватлаш, тактик десант қўшинларини жойлаштириш, шунингдек, юкларни етказиб бериш ва ярадорларни эвакуация қилиш бўйича ишларни амалга ошириш режалаштирилган.
1 февралгача давом этадиган машғулотларга Беларус қуролли кучлари ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларининг барча аэродромлари ва полигонлари жалб этилгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.
Беларус Хавфсизлик кенгаши давлат котибининг биринчи ўринбосари Павел Муравейко машғулотлар фақат мудофаа характерига эга эканлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, Муравейко қўшни Украинани провокацияларда айблади. Агар керак бўлса, Беларус «ўз ҳудудида ҳар қандай тажовузкорлик ёки террорчилик таҳдидига жавоб беради», деб таҳдид қилди у.
Мавзуга оид
12:14 / 24.05.2025
Ғойиб бўлган Беларус мухолифат спикери махсус хизматлар билан алоқада гумонланяпти
19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди
20:28 / 07.05.2025
Лукашенко 8 минг маҳкумга амнистия қўллаш тўғрисидаги қонунни имзолади
10:55 / 06.05.2025