Ўзбекистон | 15:08 / 19.01.2023
15073
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги Кичик ҳалқа йўлида ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди

Айрим ҳудудларда транспорт юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёни 2023 йил 17 январ куни тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизматига кўра, мазкур баённинг 1-иловасига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятларнинг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр бўлади.

Тошкент шаҳри бўйича Кичик ҳалқа йўли ичида жойлашган кўчаларда транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

Энди бу йўлларда 70 км/соат тезликда юриш жаримага сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтда кўчаларнинг айрим участкаларида тезликни 50 км/соатгача камайтириш таклиф қилинган эди. Бу ҳақда ИИВ хабарида ҳеч нарса дейилмаган.

Мавзуга оид