Иқтисодиёт | 10:23 / 21.01.2023
19432
1 дақиқада ўқилади

Балиқ нархи ўтган йил давомида 12 фоизга қимматлашди

Балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотлари нархлари бир ойда ўртача 0,9 фоизга ошган.

Фото: Kun.uz

2022 йилнинг декабрь ойида балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотлари нархлари ноябрь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 0,9 фоизга ошган.

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотлари нархлари 2022 йил давомида ўртача 12 фоизга қимматлашгани кузатилган.

2022 йилнинг декабрь ойида ўтган ойга нисбатан: тирик балиқ нархлари - ўртача 0,4 фоизга ошган, музлатилган балиқ нархлари - ўртача 0,7 фоизга ошган.

Қуритилган, дудланган балиқ нархлари - ўртача 1,6 фоизга қимматлашган.

Мавзуга оид