Жаҳон | 08:54 / 21.01.2023
11360
1 дақиқада ўқилади

G7 март ойида Россия нефти нархи чегарасини қайта кўриб чиқади

Ғарб давлатлари коалицияси вакиллари март ойида нархлар чегараси жорий қилинганидан кейин бозорда юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда Россия нефть маҳсулотлари учун нархларнинг юқори чегарасини қайта кўриб чиқишга келишиб олди.

Фото: Yegor Aleyev / TASS / dpa

Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги молия вазирининг биринчи ўринбосари Адевале Адейемонинг коалиция мамлакатларидаги ҳамкасблари билан виртуал учрашуви якунлари бўйича хабар берди. Дастлаб, кўриб чиқиш февраль ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Декабрь ойида G7, Европа Иттифоқи давлатлари ва Австралия денгиз орқали экспорт қилинадиган Россия нефти нархининг баррелига 60 доллар даражасида юқори чегарани жорий этишга келишиб олди. 

5 февралдан бошлаб коалиция Россия нефть маҳсулотлари учун иккита юқори нарх белгилашни режалаштирмоқда. 

Бир чегара одатда дизель ёки бензин каби хом нефтга юқори нархда сотиладиган маҳсулотлар учун, иккинчиси эса мазут каби хом нефтга чегирма билан сотиладиган маҳсулотлар учун жорий этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид