Жаҳон | 16:31 / 22.01.2023
28141
8 дақиқада ўқилади

Донбассдаги вайронгарчиликлар, Бахмутдан эвакуация. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 332-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Дунёнинг турли шаҳарларида Алексей Навальний ва бошқа россиялик сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлаш акциялари ўтказилди. Намойишларда урушга қарши шиорлар ҳам янгради.
  • РФ мудофаа вазирлиги Москва области ҳудудида «шартли рақибнинг ҳаво ҳужумларидан мудофааланиш бўйича машғулотлар» ўтказилгани ҳақида хабар берди.
  • Киевда Украина собиқ ички ишлар вазири Денис Монастирский ва ИИВнинг Броварида вертолёт қулаши оқибатида у билан бирга ҳалок бўлган бошқа раҳбарлари билан хайрлашув маросими ўтказилди. Украина президенти ҳам рафиқаси билан маросимга ташриф буюрди.
  • Украина мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилар учун маҳсулотларни Киевдаги бозор нархидан 2-3 баробар қимматга харид қилишда гумонланмоқда. Вазирлик бу ҳақда ёзган нашр адашаётганини маълум қилди. Давлат аудиторлик хизмати тузилган ҳарбий шартномаларни текширмоқда.

Москвада урушга қарши пикет

Алексей Навальний ҳибсга олинганидан буён икки йил ўтди — россиялик сиёсатчи тарафдорлари «бутун дунёдаги одамларнинг саъй-ҳаракатлари»ни бирлаштириш ва унинг колониядан озод этилишига эришиш учун #FreeNavalny кампаниясини бошлашган. 20 ва 21 январ кунлари турли мамлакатларда Навальний ва россиялик бошқа сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлаш мақсадидаги, шунингдек Украинадаги урушга қарши намойишлар бўлиб ўтди.

Москвада Леся Украинка мемориали олдида Екатерина Вареник бир кишилик пикет ўтказди. «ОВД-Инфо» лойиҳасига кўра (Россияда хорижий агент деб топилган), Вареник қўлга олиниб, Дорогомиловодаги ички ишлар бўлимига олиб борилган ва унга армияни обрўсизлантириш ва полиция ходимларига бўйсунмаслик бўйича протокол тузилган.
Reuters / Scanpix / LETA
Екатерина Вареникнинг қўлга олиниши Москвадаги Леся Украинка мемориали олдидаги илк ҳолат эмас. Ҳафта бошида бу ерда 14 январ куни Днипрога ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига стихияли мемориал пайдо бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, зарба қурбонлари сони 46 кишини ташкил этган, 80 киши яраланган. Полиция ушбу ёдгорликка гул олиб келганлар ёки унинг атрофидан ўтганларни қўлга олмоқда. Шунингдек мемориал олдида суратга тушиш ҳам тақиқланди.
Reuters / Scanpix / LETA

Часив Ярдаги қабристон 

Днипро бўйлаб ракета зарбаси — Украинада сўнгги ярим йилликда тинч объектга берилган энг вайронкор зарба бўлди. 2022 йил 9 июлида Россия кучлари Донецк областининг урушга қадар 12,5 минг киши яшаган Часив Яр шаҳрига зарба берганди. Ҳужум оқибатида иккита беш қаватли турар жой биноси вайрон бўлганди. Уйлардан бирининг икки подъезди тўлиқ қулаб тушганди. Ўшанда ҳужум қурбонлари сони 48 нафарни ташкил этган (улардан бири чақалоқ), камида 24 киши жароҳатланган. РФ мудофаа вазирлиги ушбу ҳодисага муносабат билдириб, бу уйларда «уч юз нафардан ортиқ националист йўқ қилингани»ни билдирганди. Фотода — Часив Ярдаги қабристон. Шаҳар ҳамон зарбалар остида қолмоқда.
 Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Донецк областидаги вайронгарчиликлар

Украина қуролли кучлари Бош штабига кўра, Россия қўшини ўтган кун давомида 26 бор авиация зарбалари йўллаган ва баравар ўт очиш реактив тизимларидан 15 снаряд учирган. Энг кўп зарбалар Донецк областининг Бахмут шаҳридан шимолдаги аҳоли яшаш манзилларига келган — бу шаҳар учун 2022 йил июлидан буён шиддатли жанглар давом этмоқда, бу йўналишда Россия томонида «Вагнер» отрядлари фаоллик кўрсатмоқда.

Краматорск районидаги Шандриголово қишлоғи 2022 йил майидан сентябрига қадар Россия қўшинлари назоратида эди. 27 сентябр куни қишлоқ Украина армияси қарши ҳужуми давомида озод этилди. Фотода — қишлоқнинг бугунги кўриниши.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Лиман шаҳри 2022 йил майидан Россия оккупацияси остида эди. Украина қуролли кучлари октябр ойида бу шаҳарни озод этишди — шундан буён шаҳар мунтазам равишда ўққа тутилмоқда.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Бахмутдан шимолдаги Северск шаҳрида маскировка қилинган машина.
Spencer Platt / Getty Images
Краматорск районининг Дробишево қишлоғидаги вайрон бўлган уй олдидан ўз эчкисини етаклаб кетаётган киши
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Северск шаҳридаги кўчанинг кўриниши
Spencer Platt / Getty Images
Бахмут атрофидаги Никифоровка қишлоғида яшовчи аёл инсонпарварлик ёрдами билан қайтмоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Краматорск ўққа тутилиши оқибатлари

20 январ куни Россия қўшини Краматорскни ўққа тутди. Донецк области ҳарбий маъмурияти раҳбари Павла Кириленкога кўра, ракеталардан бири болалар боғчаси олдига тушган. Бундан ташқари, саккизта кўп квартирали уй ва олтита хусусий уй, иккита тиббиёт муассасаси ва мактаб биноси шикастланган. Бир киши ҳалок бўлган.

Краматорскда ракета зарбасига дучор бўлган болалар боғчаси хоналаридан бири
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Краматорсклик аёллар болалар боғчаси ҳовлисида
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Бахмутдаги тинч аҳоли вакиллари эвакуацияси

19 январ куни «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин Клешчевка посёлкаси (Бахмутдан тахминан беш километр жанубда) эгаллангани ҳақида маълум қилди, 20 январ куни буни «ДХР» ва РФ мудофаа вазирлиги вакиллари ҳам тасдиқлади. Аммо Украина томони буни рад этмоқда, Америкадаги Урушларни тадқиқ этиш институти (ISW) ушбу ҳудуд ишғол этилганини тасдиқловчи далил топа олмаган.

Шу билан бирга, ISW экспертлари қайд этишича, россиялик ҳарбийлар катта эҳтимол билан Бахмутнинг шимолий-шарқий чеккаларида илгарилашга эришган. «ДХР» раҳбари Денис Пушилиннинг ҳисоблашича, шаҳар яқин вақтлар ичида «оператив қуршов»га олинади.

Урушга қадар 73 минг киши яшаган шаҳарда ҳозирги кунда бир неча минг киши қолган. Украиналик ҳарбийлар уларни имкон қадар тезроқ шаҳардан олиб чиқишга уринмоқда.

Бахмутнинг кўриниши
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Бахмутдаги кекса ёшли кишилар эвакуацияга тайёрланмоқда
Diego Herrera Carcedo / ​Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / ​Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / ​Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / ​Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Бахмутдаги украин артиллериячилари

Россиялик ҳарбийлар Соледарни эгаллагани (Украина бош штаби ҳамон ушбу шаҳар бой берилганини тасдиқламаган) украин қўшини ундан жануброқда жойлашган ва нисбатан йирикроқ бўлган, айни вақтда фронтнинг энг қайноқ нуқтаси бўлиб қолаётган Бахмут шаҳрини мудофаа қилишини қийинлаштириши мумкин. Буюк Британия мудофаа вазирлиги мутахассисларига кўра, Россия қўшини Бахмут атрофида навбатдаги муваффақиятларга эришиши реаллашган. Умуман олганда, экспертлар фикрича, «можаро боши берк кўчага кириб қолган». Қуйидаги фотосуратларда — Бахмут атрофида жанг қилаётган украин ҳарбийлари.

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Мавзуга оид