Ўзбекистон | 20:37 / 26.01.2023
32493
1 дақиқада ўқилади

Янги Меҳнат кодексида йўл қўйилган хато бўйича изоҳ берилди

Кодекс рус тилидаги нашрида президент исм-шарифи хато кўрсатилган.

Ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташановнинг ёзишича, Меҳнат кодексининг босма нашри Адлия вазирлиги буюртмаси билан чоп қилинган. Ҳолат юзасидан “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази муносабат билдирди.

Фото: Facebook / Abdurakhmon Tashanov

Қайд этилишича, 2022 йилнинг декабр ойида “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан янги Меҳнат кодекси ўзбек ва рус тилларида 1 000 та нусхада чоп этилган.

“Кодексларнинг рус тили нашридаги техник хатолик уларнинг 238 таси сотиб бўлингач аниқланиб, дўконлардан қолган кодекслар зудлик билан йиғиб олинган. Мазкур техник хатоликка йўл қўйган соҳага масъул шахсларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланиб, келгусида бундай хатога йўл қўймаслик чоралари белгилаб олинди”, дейилади расмий баёнотда.

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази хатога йўл қўйилган нашрни сотиб олган фуқароларга кодексларнинг тўғриланган шакли етказиб берилишини маълум қилган.

Мавзуга оид