Ўзбекистон | 09:09 / 07.12.2023
8897
1 дақиқада ўқилади

Бугун ҳамма ходимлар ишдан 1 соат вақтли уйига кетиши мумкин

Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Фото: Getty images

Эртага 8 декабр — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни, яъни ишланмайдиган байрам куни. 

Шу боис, бугун ишга чиққан ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига ҳақли.

Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.

Мавзуга оид