Жаҳон | 23:20 / 27.01.2023
26330
1 дақиқада ўқилади

Марсдан олинган суратда «айиқ тумшуғи» топилди 

Ғайриоддий фотосурат одамлар учун жумбоқ бўлиб турибди. 

Фото: NASA

Mars Reconnaissance Orbiter аппарати Марсда айиқнинг тумшуғига жуда ўхшаш қоятошни суратга олиб, Ерга юборди. Сурат 12 декабр куни олинган, дейилади NASA ва Аризона университети хабарида. 

Шакл Марс қобиғидаги ёриқлар натижасида пайдо бўлган. Олимлар фикрига кўра, бу қачонлардир метеорит зарбаси натижасида юзага келган кратер бўлган. Унинг марказидаги қоятошлар эса вулқон отилиши оқибатлари бўлиши мумкин. 

Mars Reconnaissance Orbiter 2005 йилда учирилган. Унга энг кучли HiRISE фотокамераси ўрнатилган. Унинг ёрдамида Ерга Марснинг кўплаб фотосуратлари жўнатилмоқда. 

Мавзуга оид