Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда хотинини рашк қилган эр уни моторли арра билан ўлдирди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумондор процессуал тарзда ушланган.
Қашқадарё вилояти Қарши туманида хотинини рашк қилган эркак унга моторли арра (бензопила) билан жароҳат етказиб, аёлнинг ўлимига сабаб бўлган.
Бош прокуратура матбуот котибининг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳодиса 2023 йил 25 январ куни соат 11:30 ларда Қарши туманида содир бўлган.
Қарши тумани, Тараққиёт маҳалласида яшовчи 40 ёшли шахс яшаш уйида турмуш ўртоғи 36 ёшли аёл билан рашк сабабли ўзаро жанжаллашган.
Жанжал давомида эркак моторли арра билан аёлнинг орқа елка ва бўйин аралаш соҳасига бир неча марта уриб, оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда аёл шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, 2023 йил 25 январ куни Қарши туман прокуратураси томонидан эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. У Жиноят-процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
09:16 / 20.03.2025