Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон: Макийивкада Россия ҳарбийлари катта йўқотишларга учраган
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги янги ҳисоботига кўра, Украина армияси Россия армияси томонидан эгаллаб олинган Донецк вилояти Макийивкада шаҳридаги касб-ҳунар мактаби биносига зарба берганида, Россия томони йўқотишлари катта эҳтимол билан 300 кишидан ошган.
Ҳарбий хизматчиларнинг аксарияти жароҳатланган эмас, балки ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган бўлиши мумкин, деб маълум қилди Лондон ва Россия Мудофаа вазирлигининг 89 нафар ҳарбийнинг ўлимини тан олишини «ноёб қадам» деб атади.
Британия идорасининг таъкидлашича, Россия томонидан тан олинган қурбонлар сони ва эҳтимол ҳақиқий ҳалок бўлганлар кўрсаткичи ўртасидаги фарқ «Россия оммавий баёнотларида дезинформация кенг тарқалганлигини» тасдиқлайди.
«Бу, одатда, юқори раҳбарият томонидан рухсат этилган атайлаб ёлғон маълумот бериш ва хатоларини камайтиришга интилаётган қуйи мансабдор шахслар томонидан нотўғри ҳисоботларни узатиш билан боғлиқ», дея қўшимча қилди Лондон.
1 январга ўтар кечаси Украина қуролли кучлари сафарбар қилинганлар жойлаштирилган Макийивкадаги касб-ҳунар мактаби биносига ҳужум қилди. Россия Мудофаа вазирлигининг расмий маълумотларига кўра, зарба натижасида 89 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлган. Украина томони 400 га яқин одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025