Ўзбекистон | 19:39 / 30.01.2023
13661
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида 13 тонна носвойни олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди

Контрабанда юки Чўнғара анклавидан олиб чиқилган.

Фото: 24.kg

Қирғизистон чегара хизмати ходимлари Ўзбекистон билан чегара участкасида контрабанда йўли билан ўтказилаётган носвойни тўхтатиб қолишди.

24.kg нашрининг Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб хабар беришича, Ўзбекистоннинг Чўнғара анклавидан чиқиб келган юк автомашинаси «Бургонду» чегара постида кўздан кечирилганида ҳужжатларсиз 13 тонна носвой аниқланган.

Қўлга олинган контрабанда юки қўшимча тергов ўтказиш учун тегишли идора ходимларига топширилган.

Мавзуга оид