Фан-техника | 22:27 / 31.01.2023
60736
1 дақиқада ўқилади

Geely учар автомобилнинг биринчи синовларини ўтказди 

Автомобил 5 ўриндиқли ва вертикал учиш-қўниш хусусиятига эга. 

Фото: autohome.com.cn

Geely компанияси AE200 X01 учар автомобилининг илк синовларини ўтказди, деб хабар берди Хитойнинг Autohome портали. 

AE200 X01 - бу шаҳар ва шаҳарлараро парвозлар учун мўлжалланган беш ўриндиқли вертикал учиш ва қўниш (eVTOL) хусусиятига эга автомобил. 

Geely 2022 йил август ойида учар автомобил ишлаб чиқилишини эълон қилган эди. У Geely компаниясининг авиация бўлими Wofei Changkong Technology томонидан ишлаб чиқилмоқда. Ўтган йилнинг ноябр ойида модел сертификатланган. Унинг техник хусусиятлари кўрсатилмаган. 

CarNewsChina порталига кўра, учар автомобил бўйича барча ишларни 2024 йилгача якунлаш режалаштирилган. 

Мавзуга оид