Жаҳон | 16:00 / 31.01.2023
28296
5 дақиқада ўқилади

Украинага келаётган техникалар ва Бахмутда қолганлар ҳаёти. Уруш суратлари

 Украинада урушнинг 341-куни ўтди. Асосий маълумотлар

  • РФ мудофаа вазирлиги тайёрлаган буйруқ лойиҳасига кўра, вазирлик кўнгилли тузилмалар»ни қурол-яроғ, жиҳозлар, кийим-кечак, озиқ-овқат билан таъминлаш, шунингдек, уларнинг аъзоларига тиббий ёрдам кўрсатишни ўз зиммасига олади.
  • Россия ва Беларус қўшма ҳарбий машғулот бошлади. Беларус мудофаа вазирлигига кўра, ҳарбий хизматчилар «сўнгги йиллардаги қуролли тўқнашувлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қўшинлардан фойдаланишни биргаликда режалаштириш масалаларини ишлаб чиқишади».
  • Америкадаги Урушларни тадқиқ этиш институти (ISW) маълумотларига кўра, Россия қўшини Украинада янги юриш бошлашга тайёрланмоқда. НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг ҳисоблашича, Россия яна 200 минг кишини сафарбар этиши ва Эрон ҳамда КХДРдан қурол-яроғ олишда давом этиши мумкин. Украина қуруқлик кучлари Захира кенгаши раҳбари Иван Тимочконинг ҳисоблашича, Россия қуролли кучлари бўлажак ҳужум учун Донбассда ўз гуруҳларини кучайтирмоқда.
  • АҚШ Украинага Bradley русумли жанговар пиёдалар машиналарининг илк партиясини жўнатди. Бу партия 60 дан ортиқ машинани ўз ичига олган. Шу билан бирга, Жо Байден АҚШ Украинага F-16 русумли қирувчи самолётларини жўнатмоқчи эмаслигини билдирди. Эммануэл Макрон эса, «ҳеч нарса тақиқланмагани» ва Франция Украинага ҳарбий самолётлар юбориши мумкинлигини айтган.

Америкаликларнинг Украинага юборилаётган ҳарбий техникалари

30 январ куни АҚШ Bradley русумли жанговар пиёдалар машиналарининг илк партиясини Украинага жўнатди — бу техникалар Вашингтон январ ойи бошида эълон қилган 2,85 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетига киради. Bradley Америка армиясига 1981 йилда топширилган ва Афғонистондаги урушда (1979–1989), шунингдек Форс кўрфази (1990–1991) ва Ироқдаги (2003–2011) урушларда қўлланган.

Жанубий Каролина штати Шимолий Чарлстон шаҳридаги транспорт докида Bradley русумли жанговар пиёдалар машиналари
U.S. Transportation Command / Oz Suguitan / Reuters / Scanpix / LETA

Бахмутда ҳалок бўлган украин ҳарбийсининг дафн маросими 

Украиналик ҳарбийлар «Азов» батальонининг 28 ёшли жангчиси, Бахмутдаги жанглар вақтида ҳалок бўлган Олександр Коровнийнинг жасадини Словянскдаги қабристонга олиб кетишмоқда. Донецк областининг Бахмут шаҳри учун июл ойидан буён оғир жанглар давом этмоқда — Россия қўшини кенг кўламли урушнинг сўнгги ойларида ўзининг асосий мақсадига айланган ушбу шаҳарни муваффақиятсиз қамал қилмоқда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Олександр Коровнийнинг васийси, 52 ёшли Наталья Шалашная унинг дафн маросимида йиғламоқда. Коровний етим бўлган
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Бахмутдаги ҳаёт 

Бахмут атрофидаги далалардан бирида портлашдан қолган из. Украина қуролли кучлари Бош штабига кўра, украин қўшини армиясининг шаҳарга қилинган навбатдаги ҳужумларини ҳам қайтарган
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Бахмутдаги йўллардан бирида кетаётган украин ҳарбий техникаси
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Бахмутдаги гуманитар ёрдам марказида печкага ўтин қалаётган украиналик аёл
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Бахмутдаги гуманитар ёрдам марказида печенье билан чой ичаётган аёл
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Бахмутдаги кўчалардан бирида ҳаракатланаётган тинч аҳоли вакиллари
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Запорижжя областидаги вайронгарчиликлар 

Орихив шаҳрида отишмалар чоғида вайрон бўлган мактаб биноси. Орихив Украина назоратида қолган Запорижжя шаҳридан тахминан 60 километр шимолда жойлашган. Январ ойи охирида областнинг Россия томонидан тайинланган маъмурияти раҳбари Владимир Рогов РФ армияси бу йўналишда қарши ҳужумга ўтгани ва «рақиб позицияларини тўхтовсиз равишда ўққа тутаётгани»ни айтди. Украина нашрлари ёзишича, Орихив йўналишида жанглар кетмоқда, аммо Украина қуролли кучлари Россия қўшинларини тўхтатиб туриш ва шаҳарни ўз назоратида сақлаб қолишга муваффақ бўлмоқда. Фото: Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA
Орихивда ёниб кетган автомобил олдидан ўтиб кетаётган кекса ёшли аёл
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA
Орихив ўққа тутилиши вақтида шикастланган мактабни тозалаётган ишчилар
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид