Эрдўған Швециянинг НАТО аъзоси бўлишини қўллаб-қувватлаш шартини айтди
Туркия президенти ҳукмрон партиянинг парламентдаги фракцияси йиғилишида нутқ сўзлади.

Фото: Reuters
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Швецияга НАТО аъзоси бўлиш учун «бекорга вақт сарфламасликни» тавсия қилди.
Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясининг парламентдаги фракцияси йиғилишида сўзга чиққан Эрдўған Анқарада шундай деди: «Биз учун муқаддас китоб Қуръонни ёқиб юбориш каби ҳаракатларга Швецияда рухсат берилар экан, биз Стокҳолмнинг Алянсга қўшилиш ҳақидаги аризасига «ҳа» деб жавоб бермаймиз».
Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, Швециядан фарқли равишда Анқаранинг Финляндия аризасига муносабати ижобий.
«Бизнинг Ҳелсинки таклифига муносабатимиз ижобий, лекин Швециянинг мурожаатига нисбатан салбий. Шунинг учун Стокҳолм [НАТО аъзоси бўлишга уриниб] бекорга вақт сарфламаслиги керак», деди Туркия раҳбари.
Мавзуга оид

08:55
Туркиядан келган фуқародан 320 млн сўмлик қадимий китоблар топилди

22:40 / 17.04.2025
Скандинавия музликлари шиддат билан эриётгани маълум қилинди

20:21 / 17.04.2025
Туркияда гиёҳвандликка қарши мамлакат тарихидаги энг йирик операция ўтказилди

17:05 / 16.04.2025