Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Корея технологиялари асосида янги балиқ турлари кўпайтирилади
Ўзбекистон элчихонаси ходимларининг Корея Республикаси Океанлар ва балиқчилик вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бўлими директори Ю Ин Вон билан учрашуви ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Учрашув давомида Корея Республикасининг «Тараққиётга расмий ёрдам» дастури доирасида «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ҳамда GWNU билан ҳамкорликда амалга ошириш режалаштирилаётган «Ўзбекистонда аквамаданият соҳасини техник қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси муҳокама қилинди.
Лойиҳанинг асосий мақсади Ўзбекистонда аквамаданият соҳасини ривожлантириш, илғор технологиялар асосида қисқичбақасимонларни (креветка) саноат миқёсида етиштириш, ушбу соҳада юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳамда маҳаллий истеъмолчиларни сифатли денгиз маҳсулотлари билан таъминлаш ва ушбу маҳсулот экспорт ҳажмларини оширишга кўмаклашишдан иборат. Лойиҳа концепциясига асосан, у 2024-2026 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган.
Ю Ин Вон вазирликка тақдим этилган тегишли ҳужжатлар ўрганиб чиқилаётганини таъкидлаб, лойиҳани қўллаб-қувватлаш юзасидан ижобий фикр билдирди.
GWNU профессори Ким Ок Сик жорий йил февраль ойида Ўзбекистоннинг ушбу соҳа мутахассисларини малака ошириш курсларига ҳамда Жанубий Корея балиқчилик саноатидаги юқори тажриба ва илғор технологиялари билан яқиндан таништириш мақсадида Кореяга амалий сафарини ташкил этиш кутилаётганини маълум қилди.
Мавзуга оид
17:13 / 13.05.2025
Зарафшон дарёсидан электр токи ёрдамида балиқ овлаган шахслар озодликдан маҳрум қилинди
09:33 / 04.04.2025
Жанубий Корея президенти лавозимидан расман четлатилди
12:33 / 03.04.2025
Қорақалпоғистонда ноқонуний балиқ овлаш натижасида 750 млн сўм зарар етказилди
10:29 / 24.03.2025