Ўзбекистондан Хитойга қизил ловия экспорти бошланди
2022 йил сентябрь-декабрь ойлари мобайнида Ўзбекистонда етиштирилган қарийб 2 минг тонна қизил ловия Хитойга экспорт қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: agrobaza
Хитой бозорига экспорти йўлга қўйилган қизил ловия бўйича 80 дан ортиқ ўзбек экспортчилари тегишли рухсатномалар олишган.
Хитой раҳбари Си Жинпингнинг 2022 йил сентябрь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида “Ўзбекистондан Хитойга ўзбек ловиясини экспорт қилиш бўйича назорат, карантин ва фитосанитария талаблари тўғрисидаги” идоралараро баённома имзоланган.
Ўзбекистон ҳукумати томонидан олиб борилаётган савдо-иқтисодий ислоҳотлар, маҳаллий экспортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича сиёсат Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини дунёнинг исталган нуқтасида топишга имконият яратмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

21:05 / 18.04.2025
Хитой жосуслик ва киберҳужумлар орқали Россиянинг ўнлаб қуролларидан нусха кўчирган

22:36 / 17.04.2025
Зеленский Хитойни Россияга қурол етказиб беришда айблади

12:53 / 17.04.2025
Хитой Россиянинг яна бир лойиҳасини рад этди

12:46 / 17.04.2025