Жаҳон | 15:26 / 01.02.2023
34725
8 дақиқада ўқилади

Соледардаги вагнерчилар ва Лвивда дафн этилган америкалик. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 342-куни ўтди. Асосий маълумотлар: 

  • Владимир Путин чегара ҳудудларида террорчилик хавфи даражасини жорий этиш муддатларига қўйилган чекловларни бекор қилди – бу тўлиқ ҳарбий ҳолат деганидир. РФ президенти фармонига кўра, хавфлиликнинг «сариқ» даражаси жорий этилган регионларда эндиликда автомобилларда портловчи қурилмалар ва қуроллар бор-йўқлиги текширилади.
  • РФ мудофаа вазирлиги Донецк областининг Блаҳодатное посёлкаси эгалланганини маълум қилди. Бу ҳудуд устидан назорат ўрнатилгани ҳақида аввалроқ «Вагнер» раҳбари Евгений Пригожин ҳам хабар берганди. Украина бу маълумотларга муносабат билдирмаган.
  • Россияда «қисман сафарбарлик» вақтида тўққиз мингдан ортиқ киши ноқонуний сафарбар қилингани маълум бўлди. Прокуратура уларни уйига қайтаради.
  • Владимир областидан сафарбар қилинган шахс ҳарбий қисмни ташлаб кетгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У ўз ҳаракатини «уйини соғингани» билан изоҳлаган.
  • Москва судида собиқ депутат, Россия армияси ҳақидаги «фейклар» иши бўйича айбланган Александр Невзоров учун 9 йил қамоқ жазоси (сиртдан) сўралди. Невзоров анчадан буён Россияда эмас, ўтган йили у Украина фуқаролигини олганди.

«Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси ёлланма жангчилари Соледарда

«Вагнер» ХҲК раҳбари Евгений Пригожин Соледар «тўлиғича унинг ёлланма жангчилари назоратига ўтгани» ҳақида 11 январдаёқ эълон қилганди. Икки кун ўтиб РФ мудофаа вазирлиги шаҳар «Россия қўшинларининг турли гуруҳлари» томонидан эгаллангани ҳақида хабар берди, 16 январ куни эса — «ДХР» расмийлари бу маълумотни тасдиқлади. Украина ўз ҳарбийлари Соледардан чекинганини фақат 25 январга келиб тан олди.

Соледар Россия армиясининг сўнгги ойлардаги асосий ҳарбий мақсадларидан бири бўлиб қолаётган Бахмут шаҳридан 10-15 километр масофада жойлашган. Айрим экспертлар фикрича, Соледарнинг олиниши РФ қўшинларининг Бахмут йўналишида муваффақиятга эришиш имкониятларини оширади.

«Вагнер» ХҲК жангчиси Соледардаги жанглар вақтида вайронгарчиликлар кузатилган кўчалардан бирида
Иван Ноябрев / ТАСС
Соледардаги ибодатхонада турган вагнерчилар
Иван Ноябрев / ТАСС
Преображенский ибодатхонаси ёнидаги кўча бўйлаб кетаётган «Вагнер» ХҲК жангчилари
Иван Ноябрев / ТАСС

Ярим йиллик қамалдан кейинги Бахмут

Америкадаги Урушларни ўрганиш институти (ISW) маълумотларига кўра, Россия Бахмут атрофидаги позицияларга бу шаҳарни 2022 йил июлидан буён штурм қилаётган «Вагнер» ёлланма жангчилари ўрнига Россия мунтазам армияси бўлинмаларини жойлаштирмоқда. ISW таҳлилчиларига кўра, бу шаҳарга юриш қилишнинг кульминациясини ортга суради, шу билан бирга, Украина қўмондонлиги жиддий йўқотишларга учрамаслик учун чекинишга қарор қилиши ҳам мумкин.

Бахмут мудофаасидаги украин ҳарбийлари «Настоящего времени» мухбирига Россия қўшинлари ушбу шаҳардаги Украина ҳарбийлари таъминотида фойдаланиладиган иккита асосий трассани ўққа тутиш учун етарли масофада яқинлашган — булар Словянск ва Константиновкадан келувчи йўллардир. Украина қуролли кучлари жангчилари кўча жангларига тайёргарлик кўрмоқда.

Бундан ташқари, Бахмут шаҳри ҳарбий маъмурияти раҳбари Олексий Реванинг хабар қилишича, қамалдаги Бахмутда 6,5 минг атрофида тинч аҳоли вакиллари қолмоқда (урушга қадар бу шаҳарда 70 мингдан ортиқ киши яшаган). Қолган аҳоли зудлик билан эвакуация бўлишга чақирилмоқда.

Marek M. Berezowski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Marek M. Berezowski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Олдинги чизиқдан шаҳарга қайтиб келаётган украин ҳарбийлари
Marek M. Berezowski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Marek M. Berezowski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Бахмутдан эвакуация 

Бахмутлик полициячи маҳаллий аҳоли вакили Ольга ва унинг олти ёшли набираси Аринани шаҳардан кетишга ундамоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Полициячилар болалар зирҳли нимчасини таққан Аринани Бахмутдан олиб кетишмоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Украина армиясининг Бахмут яқинидаги фронторти позицияси

Украиналик ҳарбийлар олдинги чизиқдаги позиция таъминоти учун ўтин тайёрлашмоқда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик жангчи баракдаги (ёғочдан қурилган вақтинчалик уй) печкага ўт қаламоқда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Херсон областининг озод этилган қишлоқлари

Станислав қишлоғида яшовчи киши ўтин тайёрламоқда. Станислав Херсондан тахминан 40 километр масофада, Днипро кўрфази бўйида жойлашган. Украина қўшини қишлоқни 2022 йил 10 ноябр куни — Херсон озод этилишидан бир кун олдин ўз назоратига қайтарганди.
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
78 ёшли украиналик Анна кўнгиллилар берган озиқ-овқатни болалар коляскасига солиб олиб кетмоқда. Бу сурат Херсон областининг айнан қайси қишлоғида олингани маълум эмас
Nacho Doce / Reuters / Scanpix / LETA
Кўнгилли Николай Херсон областининг Украина назоратига қайтган қишлоқларидан бирида аҳолига озиқ-овқат тарқатмоқда
Nacho Doce / Reuters / Scanpix / LETA

Володимир Зеленский Миколайивдаги ҳоспиталда

30 январ куни Володимир Зеленский Миколайивга ташриф буюриб, регион раҳбарияти билан йиғилиш ўтказди. У шунингдек Дания бош вазири Метте Фредериксен билан бирга шаҳардаги ҳоспиталлардан бирига ярадор жангчиларни кўриш учун келди. Миколайив областининг вайрон бўлган шаҳар ва қишлоқларини тиклашда айнан Дания ҳукумати ёрдам беради.
Украина президенти матбуот хизмати / AP / Scanpix / LETA

Киевда токдан узилган ҳайвонот боғи 

Киевдаги ҳайвонот боғи ходими Тони лақабли 48 ёшли гориллани иситиш учун печкага ўт ёқмоқда. Украина пойтахтида ҳамон электр ва иссиқлик таъминотидан режали ўчиришлар давом этмоқда, бу жараён 2022 йил октябрида, россияликлар Украина энергия тизимини ёппасига ўққа тутишга киришиши ортидан бошланганди.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Ҳайвонот боғи ходимлари вольерларни иситиш учун келтирилган генераторларни туширишмоқда, уларни Берлин ҳайвонот боғи тақдим этган
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Фронтда ҳалок бўлган америкалик кўнгиллининг дафн маросими 

АҚШ фуқароси Дэниел Свифтнинг Лвивдаги католик ибодатхонада ўтказилган тантанали дафн маросими. Свифт ўтган ҳафтада, Украина армияси хорижий легиони сафида жанг қилиш чоғида ҳалок бўлган. Расмий маълумотларга кўра, легионда 55 мамлакат фуқаролари жанг қилмоқда. Украина қуролли кучлари хавфсизлик нуқтайи назаридан кўнгиллиларнинг аниқ сонини келтирмаган.
Mateusz Nowak / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид